Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жамоат жойларида намоз ўқиш

00:00 / 30.05.2012 | eski savollar | 524
Ассалому алайкум! Муҳтарам устоз! БУ саволни беришни анчадан бери дилимга тугиб юргандим. Ахийри ушбу дардли мактубимни ёзишга мажбур бўлдим. Бундан 2-3 ойлар чамаси водий телевиденияларидан бирида адашмасам "Фарз амалга дарз кетса" номли кўрсатув кўрсатилди. Унда бир қишлоқдаги "жиноят" ҳикоя қилинди. Ҳикоя қаҳрамони қишлоқдаги эски клуб биносини қишлоқ аҳли билан таъмирлаб бўлгач ўша ерда хуфтон намози вақти бўлиб қолганлиги учун бир қанча намозхонлар билан жамоат бўлиб, хуфтон намозини ўқишган. Намоз сўнгида шаръий масалалар ҳақида тўпланганларга озгина мавъиза қилган. Бор-йўқ "гуноҳи" шу. Кўрсатувда ўша намозхонни кўрсатишиб, қўлларига кишан солиб гапиртиришди. У ўз сўзида юқоридаги гапларни айтиб бўлиб, охирида намозни ҳеч қачон тарк қилманглар, деб қўшиб қўйди. Унинг гапларини эшитиб кўнглим бузилиб кетди, ҳаттоки намозда унинг кишан солинган ҳолати кўз ўнгимга келиб роса йиғладим. Наҳот, бир фарз амални суннатга мувофиқ ҳолда бажарган оддийгина содда қишлоқлик намозхон "жиноятчи" деган тамғани олса!?Масаланинг биргина дардли томони фақат шундан иборат эмас, бир ҳамкасбимнинг айтишича, ҳаммаси намозхонлардан иборат ун заводидаги барча намозхонлар ҳам шундай ҳибсга олиниб, жиноятчи деган номни олишган. Уларнинг айби завод биносида намозхона ташкил қилиб,жамоат бўлиб намоз ўқишгани, холос.Ҳозирда намоз ўқийдиган мусулмон бирор ташкилотга ишга кирса, у ерда намоз ўқиб, жумага борса хамманинг кўзига бошқача кўринадиган ҳолатга келиб қолди. Ҳаттоки мени ўзимга ҳам бир ҳамкасбим сиз мабодо "биродарлар" оқимидан эмасмисиз?,деб қолди. Бор-йўқ айтган сўзларим ўзаро суҳбатда поклик ҳақида, истинжо одоблари ҳақида ва бошқа исломий илмлар ҳақида гап очганим бўлди,холос. Ҳозирда ўзини ғарибдек сезиб, жамият ичида юрган мусулмон намозхонлар кўпчиликни ташкил қилса, керак. Устоз биз мусулмонларнинг хақ-ҳуқуқларимизни ҳимоя қиладиган бирор бир ташкилот борми? Бундан анча вақт олдин ҳам сиз муҳтарам устозга айни шу масалада мурожаат қилганимда, шундай ташкилот ташкил қилинаётгани ҳақида айтиб ўтгандингиз. Ўша ташкилот ташкил қилиндими? Сиздан илтимос бизларга маслахат беринг!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ташкил қилингани йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat