Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқдан сўнг бир уйда яшаш ҳукми

09:53 / 18.10.2018 | Nigorahon Nurmatova | 837

Ассалому алайкум! Аввало бизларга тўғри йўл кўрсатишда олиб бораётган ҳаракатларингиз учун сизларга ташаккур. Турмушим осон кечмагани учун, турмуш ўртоғим билан ўртамизда низолар оқибатида талоққа оид сўзлар кўп ишлатилгани боис аросатда қолган эдим. Бунда сизларнинг беминнат ёрдамингиз сабабли бунинг ҳукмига ҳам аниқлик киритдим. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин! Ҳозирда фарзандларимнинг отаси билан бирга бир уйда яшаяпмиз. Тақдир тақозоси билан менга уч талоқ тушган. Эр-хотинлик алоқаларимиз йўқ. Хоналаримиз алоҳида, лекин бир уйда бўлганлигимиз сабабли баъзида мулоқот қилишимизга тўғри келади. Фарзандларимнинг отаси кўп ҳолларда менга тегинишга ҳаракат қиладилар. Эътироз билдирсам жаҳллари чиқиб уришиб кетяптилар. Фарзандимиз 3 та бўлгани учун, юз кўз қилганим учун шу уйда яшаяпман. Аммо вазият борган сари қийинлашмоқда. Баъзан ухлаб ётган жойимга ҳам кириб келяптилар. Кўзимни чирт юмиб уйдан чиқсаммикин деган хаёл менга тинчлик бермаяпти. Чиқмай десам бу вазият борган сари чигаллашяпти. Илтимос маслаҳат беринг, қандай йўл тутсам ҳар икки томонга сал бўлсада енгил бўлади? Икки ўт орасидаман. Жавобингизни интизорлик билан кутаман. Аллоҳ ажрингизни берсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Биз ҳукмни айтиб бероламиз, қолганини билмаймиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat