Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савол юзасидан савол

14:17 / 08.11.2018 | Жамшидбек | 796
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, 4061-саволда айтилишича хожатхонада азонни ичида такрорлаб турса бўладими дейилган ха деб изн бергансизлар. Одобсизлигим учун узур, лекин мен хожатхонада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак исмларини эшитсам жим тураман, гохида тахоратни тезлатиб чиқиш пайида бўламан. Шу хақида тўлиқроқ малумот берсангизлар дегандим. Жавобингиз учун ташаккур.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 

عَنْ عَائِشَةَ رضي الله عنها، قَالَتْ: "كَانَ النَّبِيُّ - صلى الله عليه وسلم - يَذْكُرُ الله عَلَى كُلِّ أَحْيَانِهِ". رواه مسلم، وأما البخاري فرواه معلقاً 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамма ҳолатларида Аллоҳни зикрида бўлар эдилар. Муслим ривояти.
Ушбу ҳадисдан фуқаҳолар “Киши барча ҳолатида Аллоҳни зикр қилиши жоиз. таҳоратли бўладими ёки таҳоратсиз жунуб бўладими зикр қилиши жоиз” деганлар. Таҳоратхонада саволда берилганидек ичида, яъни дилида жавоб қайтариши жоиз. Овоз чиқариб жавоб қайтарилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat