Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имомни ғийбат қилиш

16:51 / 25.10.2018 | Абдуллох | 1171
Ассалому алайкум! Манга бир дўстим айтган эди, киши бирор бир имомни ғийбат қилса, ғийбат қилган кишини хотинига талоқ тушади, деган эди. Бу гап тўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Энг асосийси Аллоҳ таоло Қуръони каримда ғийбатни ҳаром деб зикр қилган. Яъни ғийбат қилиш шариатимизда ҳаром қилинган амал ҳисобланади. Қатъий далиллар билан собит бўлган ҳаромни ҳалол дейиш куфр ҳисобланади. Аммо баъзи бир ўринларда маслан одамларни бир кишининг ёмонлигидан, зараридан огоҳлантиришни жоиз деган. Имомнинг қайси жиҳатини айтилаётганига қаралади. Фақат ўзига зарарли ишлар билан шуғилланса уни ғийбат қилинмайди. Зарари ўзгаларга ҳам етадиган бўлса уни айтиб огоҳлантириш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat