Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёл киши тижорат қилса мумкинми?

11:40 / 06.11.2018 | Shahnoza | 881
Ассалому алайкум! 1 нафар қизим бор, ёлғиз онаман, эрим йўқ. Ота-онам нафақадалар, ота-онам уйида тураман. Саволим шуки тижорат мақсадида чет давлатларига бориб кийим кечак олиб келиб сотсам бўладими(четга ўзим бормоқчимаман ака-ука маҳрамим йўқ)? Исломда бегона эркакка назар солманг дейилган, мен чет давлатига борсам савдолашаётганда бошқа бир шунга ўхшаш ҳолларда эркаклар билан савдолашиш мулоқот қилишга тўғри келадику? Лекин пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам савдони ҳалол касб деганлар. Аёллари Ҳадича онамиз ҳам савдони касб қилганларку, у пайтда бегона эркаклар билан савдода мулоқотга киришмаганми?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аввало шуни билиш керакки аёл киши савдо билан шуғулланиши шариатимизда асло қайтарилган эмас. Аёл киши эркак кишидан нарса сотиб олиши ҳам қайтарилмаган. Оиша розияллоҳу анҳо онамиз Барира номли бир чўри аёлни савдолашиб бир кишидан сотиб олганлар. Савдо молини сотиши ҳам мумкин. Ножоиз жойи эса маҳрамсиз сафар қилиш ва мижозга ўз эрига ҳам қилмайдиган даражада мулойим гапириб хушомад даражасида муомала қилишдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёлга уч кеча ва кундузлик масофага маҳрамсиз сафар қилиш ҳалол эмас” деганлар. Аёл киши маҳрамсиз сафарга чиқса-ю, маҳрамлари уни қайтармасдан унга рози бўлиб турсалар, барчалари гуноҳда баробарлар. 

وعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ قال : سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ :"مَنْ رَأَى مِنْكُمْ مُنْكَرًا فَلْيُغَيِّرْهُ بِيَدِهِ فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِلِسَانِهِ فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِقَلْبِهِ وَذَلِكَ أَضْعَفُ الْإِيمَانِ". رواه مسلم  

Абу Саъид Худрий розияллоҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирортангиз гуноҳ ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин агар унга қодир бўлмаса, тили билан ўзгартирсин, агар бунга ҳам қодир бўлмаса, қалбида унга норозилигини билдирсин ва бу иймоннинг энг заифлигидир» дедилар». 
Муслим ривояти. 
Аллоҳ таоло “Аҳзоб” сурасида марҳамат қилади: 

 إِنِ اتَّقَيْتُنَّ فَلَا تَخْضَعْنَ بِالْقَوْلِ فَيَطْمَعَ الَّذِي فِي قَلْبِهِ مَرَضٌ وَقُلْنَ قَوْلًا مَّعْرُوفًا۝ 

32...Агар тақво қилсангиз, майин сўз қилманг, яна қалбида касали бор бўлган тама қилиб юрмасин. Ва маъруф гапни гапиринглар.
Овозингизни майин, назокатли қилиб, эркак кишига таъсир этадиган ҳолатда гапирманг.
«...яна қалбида касали бор бўлган тама қилиб юрмасин».
Мунофиқ ва иймони заифлар сизнинг майин овозингизни эшитиб, фисқу фужурни бошлаб қолмасинлар.
«Ва маъруф гапни гапиринглар».
Амри маъруф бўладиган, кишиларни тақвога, яхшиликка чақирадиган гаплардан гапиринглар. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat