Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Абортига шерик бўлиб қолмайманми

18:21 / 16 февраль | mmalika | 498
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, жавобларингиз учун минг ташаккур, Аллоҳ рози бўлсин сизлардан. Мен акушер-гинекологман ва шу билан бирга ультратовуш врачи. Шу пайтгача фақат чала тушган ёки ривожланмаган хомилаларни аборт қиламан, хомила тирикми яқиним бўлсаям қилмаганман, лекин ултратовушда болани жинсини аниқлаш учун келишади. 12 хафтадан одатда юқори аниқликда кўраман. Шу пайтгача аниқ натижалар туфайли жинс масаласида беморларим жуда кўп. Ва қиз бўлса абортни режа қиладиганлари кўп бўлади. Қиз десам, аборт қилишдан қайтаришга уринаман. Туғинг, Аллоҳ фарзандни ризқи билан беради. Кейингиси ўғил бўлар, олдирманг дейман. Лекин улар кўпчилиги мани қиз дейишим билан абортга кетишади, билганидан қолмасдан. Ман бу холатда уларнинг абортига шерик бўляпманми? Албатта мен айтмасам хам қиз бўлса абортга қасдланган аёл бошқа жойда жинсини аниқлатиб аборт қилиши аниқ. Нима қилсам касбимни давом эттириб уларнинг гунохига шерик бўлмаслигим мумкин?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бошқа жойда аниқлайверсин. Сизда аниқлаб сизда олдирса сиз шерик бўласиз. Шунинг учун аввало сиз нима мақсаддалигини сўранг. Олдириш мақсади бўлса ўғил бўлиши ҳам мумкин деб айтинг. Чунки сиз қиз деганларни барчаси юзга юз қиз бўлмаслиги аниқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat