Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қассобчиликдаги калла терини скидга қилиш

14:48 / 08.11.2018 | 1771
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, чарвадор молни сўйиб берганда калласини қассоб текинга олса чарвадор нарози бўлса жоиз эмас деб жавоб берилган экан. Бизлар томонларда ҳам молимизни қасобга сўйдириб сотсак гўшти қанча чиқса шунга пул беради, калла пойчаси оёқларига пул бермайди. Бизлар рози бўлиб гўштига пул олсак жойизми? 2). Молни сўйдириб тўй қилётган инсонга гўшти қанча чиқса шунга пул беради, чарвилари ҳам гўшт ҳисобида кетади. Яъни гўштнинг нархида ҳисобланади ва тўй қилувчи олади. Бизлар томондаги тўйларнинг деярли ҳаммасида ароқ қўйилади, шундай тўй қилувчиларга молимизни сўйиб берсак жоизми? Гўштнинг пулини баъзида тўёнага тушган пулдан беришади? 3). Овқат пишириб сотадиган ошхоналарга молимизни сўйиб берсак жоизми? У ошхоналарда ҳам ароқ сотилади.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Шариатимизда “Савдода эвазсиз олинган ҳар бир нарса рибодир” деган қоида бор. Қассобларни калла пойча ва туёқ ва териларини ҳисобга олмай гўштини ўзига пул беришлари айни шу қоидага тушиб, рибо ҳисобланади. Бу ўринда икки томон рози бўлсада шариат рози бўлмайди. Айни шу каби ҳолат ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ   اسْتَعْمَلَ رَجُلًا عَلَى خَيْبَرَ، فَجَاءَهُمْ بِتَمْرٍ جَنِيبٍ، فَقَالَ: أَكُلُّ تَمْرِ خَيْبَرَ هَكَذَا؟ فَقَالَ: إِنَّا لَنَأْخُذُ الصَّاعَ مِنْ هَذَا بِالصَّاعَيْنِ، وَالصَّاعَيْنِ بِالثَّلَاثَةِ، فَقَالَ: لَا تَفْعَلْ، بِعِ الْجَمْعَ بِالدَّرَاهِمِ ثُمَّ ابْتَعْ بِالدَّرَاهِمِ جَنِيبًا  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини Хайбарга вакил этиб тайинладилар. Бас, у яхши хурмо келтирди.
«Хайбарнинг ҳамма хурмоси шундайми?» деб сўрадилар.
«Биз бундан бир соъсини икки соъга ва икки соъсини уч соъга оламиз», деди вакил.
«Ундай қилма! Ёмонини дирҳамга сотиб, яхшисини дирҳамга сотиб ол», дедилар у зот».
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмони хурмога алмаштириш рибо бўлганлиги учун бир навини сотиб, унинг пулига бош¬қа навдан сотиб олиш кераклигини вакилга уқдирмоқдалар. Бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир хил жинсдаги нави паст икки соъни нави олий бир соъга алмаштиришни рибо демоқдалар. Чунки бу нарсалар навига эътибор қаратмасдан бир бирига алмаштирилганда вазни тенгма тенг бўлиши шарт қилинган. Яна бир соъси эса эвазсиз қолгани учун рибо деганлар. Бу ерда икки томоннинг розилигини эътиборга олмаганлар. Бундан қочишни йўлини ҳам ўргатиб, икки соъ паст навли хурмони дирҳамга сотиб, ўша дирҳам эвазига олий навлигини олинглар деганлар. Юқоридаги сиз сўраган масалада ҳам калла-пойчани эвазига ҳам пул бериб, гўштнинг нархидан камайтириш мумкин. Масалан гўштини 30.000га келишиб калла-пойчасини текинга оламан деса рибо бўлади. Калла-пойчани ҳам қўшиб гўштни 28.000дан олса рибодан қутилган бўлади.
2). Бунинг ҳукми ҳам шу.
3). Жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat