Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳни тан олмаслик

14:31 / 08.11.2018 | Feruz | 2080
Ассалому алайкум! Агар киши бирор гуноҳи кабирани қилган бўлса ва буни улкан гуноҳлигини англаб, пушаймон бўлса ва тавба қилса Аллоҳни кечиришлигига умид қилинади ва ҳадисда келганидек бу гуноҳни ҳудди аввал қилмагандек бўлади дейилган. Ўзи қилган гуноҳни бошқаларга айтиш ҳам мумкин эмаслигини билдим. Дўстларидан бирими ёки аёлими мана шу ишни қилганмисиз деб сўраса мен қилмаганман десам, Аллоҳ номи ила қасам ичиб айтаоласизми деса нима қилиш керак?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бундай деб савол бериш нодонлик ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гуноҳини ошкор қилувчиларнинг гуноҳлари кечирилмаслиги ҳақида айтганлар. Шунинг учун “Қилган бўлсам ҳам қилмаган бўлсам ҳам айтмайман” дейиш керак. Қилмаганман дейишга ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat