Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хакини эгасига кайтариш

00:00 / 28.08.2012 | eski savollar | 527
Ассалому Алайкум, Шайх Хазратлари.Аллохга минг шукурки, узи хидоятга бошлаб, килган ишларимдан баъзилари хатолигини англаб етяпман. Ман халол ишлаганман деган фикрда юрардим. Сухбатларда "Касб килаётган жойида берилаётган хакдан бошка хак излаш ножоиз" ва "Харом пулдан эхсон килиб ундан савоб умид килган одам катта гунохкор булади" маъносидаги гапларни эшитиб, утган йулимни тафтиш хаёлан тафтиш килиб, хатоларимни топдим. Шунда харомни халолдан ажратиш ва уни эгаларига кайтариш тугрисида маслахатизга мухтожман. Куйидаги саволлар жавобига эхтиёжим бор : 1) корхонага курсатилаётган хизматлар эвазидан хизмат курсатувчи "сизнинг улушингиз" деб маълум кисм пул берарди (бу хизматни сифатли курсатилишида мани ва ходимларимнинг бевосита мехнатимиз, маслахат ва курсатмаларимиз оркали катнашувимам хам булган) ва ман бу пулларни аксарият кисмини ходимларимга булиб берардим . Ушбу хизмат курсатувчи розичилиги булса бу иш бизга халолми?; 2) ман буюртма бажарувчини узим топиб унинг айтган пули устига пул кушиб корхонага буюрган ишни бажартирардим. Бу ишда мани асосий вазифам бажарувчини накд пул билан таъминлаш булган холос. Бу ишим харомми?3) Шу пуллардан харом булган кисмини корхонага кайтарсам ва ёки корхона рахбари розилиги билан бошка мухтожларга сарфласам колган молимни халоллашим мумкинми? 4) Пулларни корхонага кайтаришимда бир неча йиллар аввал булган ишлардан колган сум маблагларни кадри тушиб кетганини ахамияти борми - яъни сумга сум кайтараманми ёки инфляция хисобига кайта хисоблашим керакми?Илтимос , бу саволларимни хар бирига жавоб берсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Ҳалол.2. Ҳаром.3. Ҳалоллаш мумкин.4. Инфлятсия ҳисоби бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat