Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

3 йил олдинги ўғирлик

16:47 / 12.11.2018 | oybek | 407
Ассалому алайкум! 3 йил аввал 5 ўртоқ уйдан олисда шахарда ётиб ишлардик. Биз 4 ўртоғни пулимиз тугаб қолуди бир ўртоғимни пластикига пули бор эди бизлар 4 киши ўртоғимдан 50минг сўм қарз сўрадик ёлвордик. Уни пластикида 500минча бориди, аммо у бермади. Кейин бизлар пластикини ўғирлаб 80 мингини ишлатиб жойига қўйдик. Бизларни бу хиёнатимизни шу кундаёқ Аллоҳ бизни жазолади харом луқмани еган 2 ўртоғим бир бири билан олишиб биттасини жағи синиб биттасини боши ёрилди. Хуллас ўшандан бери ишим юришмайди. Ўртоқларимам бири хор бири абгор бўлиб юрибди, ман жуда афсусланобман, охиратда Аллоҳга нима деман. Илтимос маслахат беринглар пули пулини ўғирлаганимизни ўртоғим хозиргача билмайди, қарзимни қандай йўл билан қайтарсам бўлади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Тўртталовингиз ҳам ўша болани розилигини олинглар, пулни ҳам қайтаринглар. Акс ҳолда бу ҳолатингиз давом этаверади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat