Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кредит карта ишлатиши жоизми?

15:05 / 01.02.2016 | Abror | 1972

Ассалому алайкум! Мен мусулмон бўлган одамнинг кредит карта ишлатиши ҳақида маълумот олмоқчи эдим. Ҳозирда мен чет давлатдаман. Бу ерда кредит карталар хизмати жуда ҳам яхши йўлга қўйилган ва кредит картаси бор одамда анчагина қулайликлар мавжуд бўлади. Мен ўзим ҳам бир нечта банкдан кредит карта олганман ва ҳозирда уларни ишатаяпман. Кредит картада маълум бир миқдорда пул ажратилган ва у пулни ишлатганимда менга 1 ой муддат берилади ва шу пулни 1 ой муддатда жойига қўйсам, мендан ҳеч қандай пул тўлаш(хизмат ҳақи ва фоиз тўлов ҳам) талаб қилинмайди. Агар мен маълум бир дўконлардан қимматроқ нарса харид қилсам(камида 200$) мен буни кредит картадан тўлайман. Кейин мен банкка телефон қилиб “мен шу-шу нарса харид қилдим ва бу пулни 3 ёки 6 ёки 12 ойга бўлиб тўлайман” деб айтаман. Шунда банк менга бу тўловни 3-6-12 ойларда ҳеч қанақа фоиз ёки хизмат ҳақсиз бўлиб тўлашга рухсат беради. Мана шу ҳолатда кредит картани ишлатиш мумкинми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар ҳолат худди сиз айтганингиздек бўлса, кредит картадан фойдаланиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat