Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хусусий клиникадаги ҳолат

17:11 / 13.11.2018 | sabriya | 707
Ассалому алайкум! Ман хусусий шифохонада шифокор бўлиб ишлайман. Хонамни тўлиқ ўзим аппаратлар ва инструментлар билан жихозлаганман. Хусусийда хамма шифокорлар ойликлари туширилган пулга нисбатан 40% қилиб хисоблаб берилади. Шунга кўра доим хар хил ойлик чиқади, насибага яраша Алҳамдулиллаҳ. Лекин шундай бўлса хам керак нокерак давога чорламайман(астағфируллоҳ) харомдан қўрқаман. Иккинчи масала даволовчи шифокорлар беморни операцияга тайёрласа ойлигига 10% операция пулидан чиқарилади, лекин бу беморни тўлайдиган пулига таъсир қилмайди. Учинчи масала текширувга МРТ га юборилганда текширилган жойдан хам аниқ белгиланган миқдорда маблағ шифокорга юборилади. Бунда хам тўловчининг тўлайдиган маблағига таъсир қилмайди. 1 саволим ойлигимни % дан бошқачасига хисоблатишни иложи йўқ, арендага хона олсам қайтанга уни пулини чиқариш учун катта нархлар ёзишимга ва одамларни қийнаб қўйишимга тўғри келади. Ман шу холатни рибога алоқаси қандай? 2). Операцияга тайёрланган касаллар устидан оладиган хаққимизни холати қандай? 3). МРТ дан келадиган пулни иложи борича ишлатмай кимгадур ёрдамга бераман ё укамга бераман онам ёлғиз катта қиладилар. Илтимос шу уч холат бўйича маслахатингизни аяманглар. Олдиндан раҳмат. Аллоҳим насибамизни халолидан ва барокатлилигидан қилсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Энг аввало пулни кўзлаб макр қилмаслигингиз, бу Аллоҳни сизга берган энг катта ҳикматидир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бизга макр ҳийла қилувчилар биздан эмас” деганлар. Докторларни макр қилиши бошқалардан кўра сизга кўпроқ маълум. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади:

 وَلاَ تَأْكُلُواْ أَمْوَالَكُم بَيْنَكُم بِالْبَاطِلِ وَتُدْلُواْ بِهَا إِلَى الْحُكَّامِ لِتَأْكُلُواْ فَرِيقًا مِّنْ أَمْوَالِ النَّاسِ بِالإِثْمِ وَأَنتُمْ تَعْلَمُونَ۝ 

188. Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг. Билиб туриб, одамларнинг молларидан бир қисмини гуноҳ ила ейишингиз учун уни ҳокимларга ташламанг.
Кераксиз текширувга жўнатишади, дори фурушларни керак-нокерак дориларини ёзиб беришади, касалликни томирини қуритиш ўрнига шохи билан баргини қуритиш пайида бўлади, илми етмаса ҳам таҳминан даволашга уриниб кўради ва ҳоказолар. Буларнинг барчаси оятдаги билиб туриб одамларнинг молини шилиш учун бошқаларга жўнатиш бўлади. Шулардан сақланган ҳолатда ўзингиз келтирганигиздек маош олишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat