Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ногирон бола ҳожати

02:12 / 28.11.2018 | nigina | 606
Ассалому алайкум! Сизларнинг қилаётган хизматларингизга Аллоҳ рози бўлсин. Менинг 7 ёшли ногирон ўғлим бор. Ташхиси мия фалажи. Ақли заиф, юрмайди, гапирмайди, катта ва кичик ҳожатини айтмайди тозалаб оламан. Уйда ўзига ажратилган жой бўлишига қарамай хохлаган жойига эмаклаб бориб катта ва кичик ҳожатини чиқариб қўяди. Қишлоқ жойларида қиш кунлари уйни иситиш муаммо бўлгани учун қишда ҳаммамиз 1та хонада турамиз. Ўша хонага ўзига ажратилган жойдан бошқа хохлаган жойига сийиб қўяди. Мен эса намоз ўқиш учун бошқа иссиқхона бўлмагани учун уйни бурчакларига жойнамоз солиб намоз ўқийман. Савол; 1. Шу ишим гуноҳ эмасми? 2). Баъзан намозимни ўқиётган пайтим катта ҳожатини қилиб қўяди. Намоз ичида ҳидини сезаман, намозни тугатиб кейин тозалайман. Ёки ҳидни сезишим билан ёмон ҳид учун намоз тугамаган бўлсада тўхтатишим керакми? Баъзан шу нарса учун руҳан эзиламан уйимдан ёмон ҳидлар келаётгани учун, лекин бу менинг Аллоҳ томонидан ёзилган тақдирим, доим шукр қилиб юраман, ногирон фарзандим борлиги учун ҳеч ҳаётимдан нолимайман...

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Гуноҳ эмас.
2). Давом эттираверинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat