Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Судхўрлик ҳақида

16:39 / 13.11.2018 | Bahodir | 1870
Ассалому алайкум! Устозлар, ҳозир бизда мана бундай вазият бўляпти менда иккита тоғам бор, уларнинг кичиги иккита аёлга уйландилар ва иккита аёллари хам оналари билан чиқиша олмадилар ва аёллари онангизни хизматини қилмайман дейишди ва икки аёлларини бирини ижарага уйга бирини эса катта тоғамни домларига чиқариб катта тоғамни эса кичик тоғамни участкаларига кўчирилди. Бу воқеалардан аввал кичик тоғам бизни алоҳида бўш турган 2хоналик хонадонимизни бизни рухсатимиз билан сотиб тижоратга тикканлар ва ана энди шу хонадонни қайтармоқчи бўлсалар хозирги ўзлари турган хонадонни яъни аввалги кичик тоғам турган 3хоналик хонадонни беришларини бувим талаб қиляптилар. Нафақат бувим талаб қиляптилар кичик тоғам хам мен розиман холис Аллоҳ учун бераман деяптилар, лекин буни судхўрликка киради деб эшитдик. 2 хоналик уй сотилган ва эвазига хам 2 хоналик уй олиб берилиши керак экан десак бу уйни сен эмас аканг (катта тоғам) беряпти бу судхўрлик эмас дейишяпти. Ҳурматли устозлар бу вазият судхўрликка кирадими ёки йўқми? Шуни ислох қилиб берсангизлар илтимос. Саволим узун бўлиб кетгани учун узур, шундай тарзда бермасам уйдагилар ишонишмаяпти.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Агар икки хоналик уйни бераётганларингизда уч хонали уй олиб берасиз деган шартни қўйган бўлсангиз бу айни судхўрлик бўлади. Ундай шартни қўймаган бўлсангиз тоғангиз сизлардан олган қарзини хоҳлаган тарзда адо қилиш мумкин. Агар уч хонали қилиб берса қарзини чиройли адо қилганлар сафига киради. Бу ерда қарзин адо қилиш билан судхўрлик бўлишдаги нуқта қарзни бераётганда уч хонали қилиб беришни шарт қилиш ёки қилмасликдир. Шарт қилса судхўрлик қилмаса чиройли адо қилиш ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat