Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Замонавий соҳага оид билим олиш

13:02 / 15.11.2018 | Umar | 1277
Ассалому алайкум! Компютер технологиялари соҳасида таълим оламан. Инша Аллоҳ келажакда шу йўналиш бўйича одамларга манфаатли иш қилмоқчиман. Ҳозирда ривожланаётган, Неурал Нетшоркс(Невро тизимлар), Мачине Леарнинг(Машинанинг ўрганиш қобилияти), Артифисиал Интеллест(Сунъий Интеллект) каби фанларни ўрганиш Инсонга ўхшаш нарса ясашга уриниш бўлиб, гуноҳ ишлардан эмасми? Сабаби бу фанлар, Аллоҳнинг мўжизаси - инсон мийясининг ишлаш усулидан андаза олиб, буни математик ҳисоблашлар, мураккаб кодларни ишлатиш орқали машинага ўрнатишга уриниш бўлади. Масалан, расмда гулга қараб гулнинг номини кўрсата дастур ичига, юз минглаб гуллар расми киритилади. Унга бирор гул кўрсатилса, ўзидаги маълумотларни таҳлил қилиб жавоб беради. Агар хато қилса, хатосидан хулоса чиқаради ва борган сари ўз ўзини билимини ошириб боради. Бу фанларда эришилган ютуқлар ҳам Одам шаклига ўхшаш роботларда ишлатилиши мумкин, ҳам оддий жиҳозларни янада қулайроқ қилишда ишлатилиши мумкин. Аммо, ҳар қандай илм, барибир охири, борлиқ ва ундаги барча нарсалар эгаси - Буюк Аллоҳ эканлигига далолат берар экан. Чунки шунча уринишлар билан ҳам, машинани Инсон ақлий қобилиятининг миллиондан бирига ҳам олиб чиқа олинмаган. Олиб чиқа олинмайди ҳам. Аллоҳ фойдали илмимизни зиёда қилсин!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Одам ёки бошқа жонли нарсалар каби робот ясамасангиз бўлди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat