Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

зино тури

00:00 / 27.01.2011 | eski savollar | 3175
Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳ номи билан! Аллоҳим Оъзинга Оъзинг хохлаганча ҳамдлар боълсин!Икки олам сарвари саййидимиз Муҳаммад (САВ) га ердаги қум зарраларича миқдорида саловат ва саломлар боълсин!Саҳоба, тобеин ва пайғанбаримиз меъросхоърлари – олимлардан аллоҳ розий боълсин!Ассалому алекум Шайх хазратлари! Маний, мазий ва вадийга талуқли барча саволларни оъқиб чиқдим. Органдим лекин қуйидаги саволларимга хулоса чиқара олмадим.Қуйида берадиган саволим жуда ҳам уятли. Лекин шариатда ҳақни соърашнинг уяти ёъқ дейдилар. Бундан ташқари бу гуноҳи кабира ҳозирги вақтда жуда коъп ёшларимизда учраганлиги сабабли ва жавоб излаб юрганлиги, лекин ҳаё қилиб ҳеч кимдан соъра олмаётганлиги сабабли коъпчиликка ёрдам боълар деб саволни беришга аҳд қилдим. Бу саволнинг жавоби ҳаммадан коъра оъзим учун оъта муҳим эканлигини ҳам эслатиб оътмоқчиман. Ҳазрат, ҳозир 21 ёшдаман.Мени қийнаётган ва Аллоҳдан узоқлашишга мажбур қилаётган гуноҳи кабира бу – коъз зиноси ва ундан келиб чиқадиган қоъл зиносидир (астағфируллоҳ). Ҳар куни оъқиш тамон ёъл олар эканман коъчадаги қизларнинг кийинишлари оъзига тортади (қарамасликка ҳаракат қилсам ҳам боълмаяпти). Албатта бу коъз зиноси йиғилиб-йиғилб ҳаёли зинога соънгра эса қоъл зинисига олиб боряпти. Ҳаттоки шу даражага бордики ҳар куни ғусл қилшга мажбур боълиб қолдим. Бунинг ечими уйланиш эканлигини биламан, лекин бунга ҳозир имкон ёқда! Қуюдаги саволлар қоъл зиноси ва бошқа яқинликларга алоқадор. Илтимос, жавобларни эшитиб Аллоҳдан қоърқиб яна ибодатда собит боълмоқлигим учун ёрдам бесангиз.1-Савол: Ғусл маний чиққандан соънг боъладими ёки шахват келса вожибми?2-Савол: Шахват келса-ю лекин маний келмаса ҳам ғусл вожиб боъладими?3-Савол: Шахват билан маний келаётганда қоъл билан чиқишига тоъсқинлик қилинса ғусл вожиб боъладими (шу савол менга тегишли)?4-Савол: Жинсий алоқа (қоъл зиноси) дан кейин мазий ёки вадийнинг чиқиши ғуслни вожиб қиладими? Илтимос, Ҳазрат жавобларингизни аяманг! Ва мен ва менга оъхшаган ГУНОҲКОР бандаларни гуноҳини авф этишни Аллоҳдан соъранг!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Маний келганидан кейин.2. Бўлмайди.3. Чиқмаса, бўлмайди.4. Бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat