- Ва алайкум ассалом! Муҳтарама синглимиз, ҳамма мусулмон ҳисобсиз жаннатга киришни хоҳлайди. Ўзи қилиб юрган қайсидир амалларини ўша мақомга сабаб бўлса керак ҳам деб баъзилар умид қилса баъзилар даво ҳам қилиб қўяди. Аслида улардан бўлиш Аллоҳнинг фазлидир. Афсус бизнинг ҳолимиз эса араб мақолларида келтирилган “Аъробий икки ракъат намоз ўқиб Аллоҳдан ваҳий нозил бўлишини кута бошлади” деганга ўхшайди. Шундай бўлсада барчамизнинг ўшаларнинг сафида бўлишга имконимиз бор. Руқия талаб қилишдан мурод ҳозирги кунда урф бўлган фолбин ва ношаръий дам солувчи, жинлар билан алоқа қилиб боболарим момоларим бор деб даво қилувчилар ҳузурига боришдир. Валлоҳу аълам!