Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дўкон учун жой сотиб олгандим, лекин эгаси вафот қилди

11:33 / 16.11.2018 | Мухсинжон | 555
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мен қишлоғимиздан дўкон очиш мақсадида ер сотиб олмоқчи эдим. Бир танишимиз уйини четидан 1.5 сотихини сотмоқчи бўлганни эшитиб у билан 1.5 сотих жойини малум пулга келишдик ва қўл ташладик. У инсон бизга ер сотаётганидан жудаям хурсанд эди. Ерини кадастри йўқлиги туфайли кадастр қилдиришни бошладик. Орадан 2 кун утиб у инсон инсулт туфайли вафот этди ва ишлар охирига етмай қолиб кетди. Орадан 3 ой ўтгач биз уйига бориб гувох бўлган хотини билан гаплашдик вазиятни тушунтирдик. Шунда у ўғли йўқлиги туфайли бу ишни куёвларига топширди. Бизни келишувни гувохлари хотини, кадастр ходими ва бизни оила эди. Вазиятни куёвларига тушунтирдик улар эса бу ишни бошқаттан келишув қилишимни ва берилган 1.5 сотих жой эмас 1 сотих беришини ва пулни хам келишувдан кўпроқ сўрашди. 3 ой олдин ер арзон эди дейишди. Шу вазиятда қандай йўл тутай? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аслида савдо адо бўлган экан. Бунга куёвни қарши бўлиши тўғри эмас. Аммо сотувчи соддалик қилиб жойни асл нархидан арзонга сотган бўлса шариатда ғибни фоҳиш, яъни бир нарса ўзининг асл нархидан учдан бир камига сотиб қўйса қайта савдо қилишга ҳаққи бор. Масалан асли 100ли нарсани адашиб ёки соддалик қилиб 66га сотиб қўйса қайта савдо қилишга ҳаққи бор деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat