Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслаҳат беринглар тўёна ҳақида

20:34 / 17 ноярь | Faxriddin Toshpulatov | 819
Ассалому алайкум! Биз дўстларим билан тўй бошлаган дўстимизга 4йил олдин 4кг гўштни беришдан келишганмиз. Биз ўша пайт бу иш нотўғри иш билмаганмиз 7та дўстимни тўйи ўтди. Хамма тўйи бўлган дўстимизга ўша пайтда гўштни нархи қанча бўлса шунчадан берганмиз. Биз бундан кейин нима қилишимиз керак? Ўша пулни тўёна деб йиғсак яна шундай давом этсак бўладими ёки бирон нарсага чақиб қўйсак ҳам бўладими? Жавобингиз учун раҳмат.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ўша пул берилганда ўша пулга қанча кумуш келадиган бўлса ўшанча кумушни(чунки кумуш неча йиллардан буён ўзгармас экан) ёки қийматини олишга ҳаққи бор. Чунки нарх тенг баробардан ошиб ёки тушиб кетса у пулни касодга учраган деб ҳукм қилинади. Касодга учраган ҳолатда қарз олди берди вақтдаги кумушнинг қийматига қаралади.
Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳи: «Қарзни қайтариб бериш пайтида уларнинг қиймати ўзгарган бўлса, фулусларнинг (майда пулларнинг, ҳозирги кунда сўмларнинг берилган кундаги) қиймати адо қилинади», деган. Бу ҳақда аллома Ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ шундай дейди: «Абу Юсуф: «Қарздор байъ воқе бўлган (кучга кирган) кундаги қийматга ёки қабз воқе бўлган кундаги қийматга тенг дирҳам бериши лозим бўлади», деган». Ҳозирги кунда қарз берган кунда сўмнинг қиймати қанча дирҳам(кумуш танга)га тўғри келган бўлса, қарзни қайтариб олиш кунида ўшанча кумушнинг қийматини қайтариб олиш жоиз бўлади.
Бизни аввалги берган жавобларимиз ушбу “Жумҳур, яъни кўпчилик уламолар: «Бунда арзонлашиш ёки қимматлашишнинг эътибори йўқ, нимани олса, ўшани беради», дейишган. Чунки асосий қоида шуни тақозо қилади” фатвога тегишли эди. Бу фатво нарх бироз ўзгариб касод даражасига етмаган пул ҳақида бўлган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat