Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мерос

06:16 / 22.11.2018 | Amirxon | 531
Ассалому алайкум! Оилада она вафот этган бўлса ва ота ўз фарзандларига мерос тақсимлаб бераётганда қандай бўлиб берилади? 3 та ўғил ва 2 қизга. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом!  Аввало она нима мерос қолдирганини аниқлаш керак. Чунки бизда одатда мол-мулк эркак кишига тегишли бўлади. Сиз айтган суратда эр яъни отангиз онангиздан қолган бор меросни 4 қисм қилиниб, ундан 1 қисми отангизга тегади. Қолган 3 қисм 3 ўғил ва 2 қизга ўғилларга 2 ҳиссадан, қизларга эса 1 ҳиссадан қилиб берилади. Масалан 4 милион сўм қолган бўлса 1 милиони эрга, 3 милионини 3та ўғилни ҳар бирини 2тадан қиз деб эътиборга олиниб, 8та қизга бўлинади. Шунда ўғилларга 750.000дан қизларга эса 375.000дан бўлинади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat