Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бисмиллаҳсиз сўйилган тайёрланган нарса

22:15 / 22.11.2018 | Aminov Akbarjon | 2600

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, китоб ўқиётганимда ушбуларни ўқидим сўйганда чиққан қон, «Бисмиллаҳ»сиз сўйилган ҳалол ҳайвонларнинг гўшти, динсизлар (мажусийлар) сўйган ҳайвон гўшти, харом дейилган. САВОЛ: мен кўп тижорат сафарлари билан чет элга бораман иложи борича харомдан шубҳали овқатлардан ўзимни тияман ширинликлар ейман лекин ширинликлар ҳам Бисмиллаҳсиз тайёрланганку мусулмон бўлмаган давлатда тайёрланган ширинликлар газли ичимликларни ҳам истемол қилиб бўлмайдими? Ёки бу фақат жонлиқ сўйилганда риоя қилинадими? Макдоналдс КФС каби бутун дунёда бор овқатларни тановвул қилиб тураман, булар ҳароммикин? Қуйида ўқиган нарсамдан яна бир гап эътиборимни тортди сўйганда динсизлар (мажусийлар) сўйган ҳайвон гўшти, харом дейилган, лекин биз борган жойдагилар динсиз эмас аҳли китоб, фақат улар мусулмон эмас.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бисмиллаҳни айтиш гўшт маҳсулотларига тегишли. Сабзавот, ширинликларга алоқаси йўқ. Маъжусийлар Бисмиллаҳни айтиб сўйсалар ҳам ҳалол бўлмайди. Ҳозирги кунда ўзларини аҳли китобмиз деганларнинг ҳам кўпи атеист бўлиб кетишган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat