Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илон ҳаром эмасми?

22:54 / 05 февраль | Ziyovuddin | 948
Ассалому алайкум! Бир йиғилишда бир киши "Зикр аҳлидан сўранг" ни жавобини қарела илонни харом дипти. Ахир Қуръонда ўлимтик, қон, чўчқа ва бисмиллах деб сўйилмаган хайвон харом қилинганку деди. Қуръонга қарши чиқишипти дивоттила. Менда илмим камроқ. Олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  قَالَ: اقْتُلُوا الْأَسْوَدَيْنِ فِي الصَّلَاةِ؛ الْحَيَّةَ وَالْعَقْرَبَ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ وَالْحَاكِمُ وَصَحَّحَهُ  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки қорани: заҳарли илон ва чаённи намозда ҳам ўлдиринглар», дедилар».
«Сунан» эгалари ва Ҳоким ривоят қилганлар. 

وَفِي رِوَايَةٍ: خَمْسٌ فَوَاسِقُ يُقْتَلْنَ فِي الْحِلِّ وَالْحَرَمِ: الْحَيَّةُ، وَالْغُرَابُ الْأَبْقَعُ، وَالْفَأْرَةُ، وَالْكَلْبُ الْعَقُورُ، وَالْحُدَيَّا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ  

Бошқа бир ривоятда:
«Беш фосиқ ҳил (ҳарам ташқариси)да ҳам, ҳарамда ҳам қатл қилинади. (Улар) илон, ола қарға, сичқон, қутурган ит ва калхат», дейилган.
Бешовлари ривоят қилганлар. 

وَذُكِرَ عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْقُنْفُذُ، فَقَالَ: خَبِيثَةٌ مِنَ الْخَبَائِثِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ  

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида типратикан зикр қилинди. Бас, у зот:
«У ифлослардан биридир», дедилар».

Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдан типратикан ҳам ҳаром эканлиги келиб чиқади. Шунингдек, сичқон, калтакесак, илонлар ва уларнинг тоифасига ўхшаш бошқа зараркунанда ҳайвончалар ҳам ҳаромдир. 

عَنْ أَبِي رَافِعٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  قَالَ: لَا أُلْفِيَنَّ أَحَدَكُمْ مُتَّكِئًا عَلَى أَرِيكَتِهِ يَأْتِيهِ الْأَمْرُ مِنْ أَمْرِي مِمَّا أَمَرْتُ بِهِ أَوْ نَهَيْتُ عَنْهُ فَيَقُولُ لَا نَدْرِي مُا وَجَدْنَا فِي كِتَابِ اللهِ اتَّبَعْنَاهُ  

Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мен бирортангизнинг супасида ёнбошлаб ётганида унга мен амр ёки наҳйи қилган нарсалардан бирор иш етса, зинҳор «Буни билмаймиз, бизга Аллоҳнинг Китобида нима келса, шунга эргашамиз», деганини топмайин», дедилар».

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қуръонга амал қилсак бўлди, Суннатнинг кераги йўқ», дейдиганлар чиқмаслиги зарурлигини баён қилмоқдалар. Бу ҳам келажакда бўладиган нарсалардан ўзига хос огоҳлантиришдир. Дарҳақиқат, кейинчалик Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқ ва қайтариқлари ўзига етган пайтда «Бизга бу нарсанинг кераги йўқ, Қуръонда нима келса, шуни қиламиз, бошқаси билан ишимиз йўқ», дейдиганлар чиқди.
Аввал хаворижлар ва рофизалар томонидан бошланган Суннатни инкор қилиш кейин турли фирқа ва тоифалар томонидан давом эттирилди. Бу нобакорлик асосан роҳат жойига ёнбошлаб олиб, айшу ишратга берилганлар томонидан содир бўлди. Ҳукмга, айшу ишратга берилганлар ана шундай ҳолга ўтиб қолдилар. Аслида эса бундай одамлардан ақл ҳам, мантиқ ҳам қочади. Агар уларда ақл ва мантиқ бўлса, Қуръонга амал қиламизу, Суннатга амал қилмаймиз, дермидилар?! Қуръон қайта-қайта таъкидлаган нарсалардан бири Суннатга амал қилиш-ку! Бу масала аввал баён қилингани учун уларни бу ерда такрорлаб ўтирмаймиз.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Қуръон билан Суннатга баробар амал қилиш кераклиги.
2. Пайғаммбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг келажакда Суннатни инкор қилувчилар чиқиши ҳақида хабар берганлари. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat