Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савол

10:47 / 23.11.2018 | maxdiya | 1408
Ассалому алайкум! Мен тахминан ўтган йилнинг сентябр ёки октябр ойидан бошлаб пул жамғаришни бошлаган эдим ва ҳозирга келиб Алҳамдулиллаҳ закот нисобига етган. Лекин анчадан бери бу жамғарманинг аниқ бир қисмини онамларга бериш ниятида юрган эдим ва ўзларига ҳам бу ҳақида айтган эдим. Қисқа қилиб айтганда буни уларга беришни қатъий ният қилиб, ҳали ўзларига бермаган бўлсам ҳам уларни мулкидай қараганман. Лекин Аллоҳ насиб қилса бу пулни аниқ бир қисмини шу кунларда уларга бермоқчиман. Менинг саволим шундан иборатки: 1. Жамғарманинг закотини чиқаришдан аввал бу қисмини айриб ташлаб кейин закот чиқарилса жоизми? Закотни ҳам шу кунларда бермоқчимам. Ёки айримай чиқариш керакми? 2). Даромад ўтган йилнинг Сентябр ойидан жамғарилган бўлса, шу йили сентябр ойигача йиғилган даромаддан закот ҳисобласам бўладими ёки ҳозирги вақтгача йиғилганиданми? Олдиндан катта раҳмат. Аллоҳ барчангиздан рози бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Айримай чиқаришингиз вожиб. Кейин ҳадя қилаверасиз. Бир одам бир нарсани бировга ҳадя қилишга ният қилсаю, ҳатто ажратиб ҳам қўйган бўлса, қўлига топширмагунича пул эгасининг шахсий мулки ҳисобланаверади.

2). Нисобга етган кундан бир йил тўлганида закот вожиб бўлади.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat