Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда ҳаловат

08:23 / 24.11.2018 | Mustafo | 510
Ассалому алайкум! Устозлар, мен 2 ёш ўғлим билан уйда (хўжайиним ишда) кун бўйи ёлғиз ўтираман. Фарзандим оғир операцияни бошидан ўтказгани учун инжик ва менга жуда боғланган. Намоз ўқисам атрофимда айланиб юради. Хохламасам хам хаёлим ўғлимга кетиб қолади. Фақат бомдодни ва агар ухласа баъзан пешинни хушуъ билан ўқийман. Намозларни шошмасдан ва қабул бўлишига умид қилган холда ўқишни истайман. Баъзан умуман ўқимай қўйсаммикин, икки хаёлим боламда бўлиши иккиюзламачиликку деб ўйлаб қоламан. Балки бу шайтоний васвасадир. Бола барибир болада, зерикса хамма ишни ўйламасдан қилиб кўраверади. Биламан хамма оналар хам ёш бола билан ибодат қилади. Лекин кўнглим нотинчлиги сабаби ибодатни хушъусиз қилиб мунофиқ бўлиб қолмаяпманми деган гумонда. Айтинг нима қилай? Жавоб учун ташаккур.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳозир хушуъсиз намоз ўқисангиз зиммангиздан фарз соқит бўлади. Қанчадир савобга ҳам эга бўласиз, аммо шайтоннинг гапига кириб ўқимай қўйсангиз кабира гуноҳ ва яна фарзни тарки юзага келади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat