Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳорат бобидан

00:00 / 19.09.2010 | eski savollar | 2428
Ҳурматли устоз! Бир ерда таҳоратнинг фарз ва суннатларидаги 3 марта ювишни кўпайтириш яъни аъзоларни 3 мартадан кўп ювиш яхши эмаслигига далолат қилувчи ҳадисни эшитдим. Шундай ҳадис саҳиҳ китобларда келганми? Мен таҳоратим мукаммал бўлишига тўла ишонч ҳосил қилгунча юз, қўл, оёқларни 3 мартадан кўп ювиб келардим. Бу ишим хатоми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу ҳукм Расулуллоҳ алайиссаломдан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисдан олинган:«Бир аъробий Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига таҳорат ҳақида сўраб келди. Бас унга уч марта-уч мартадан кўрсатдилар. Сўнгра: «Таҳорат мана шундоқ, ким бундан зиёда қилса, батаҳқиқ, ёмон қилибди, ҳаддан ошибди ва зулм қилибди», дедилар». Насаий, Аҳмад ва Абу Довуд ривоят қилишган.Яъни, таҳорат мана шу мен кўрсатгандек, бундан зиёдаси мумкин эмас, ким зиёда этиб, уч мартадан ошириб юборса, ёмон иш қилган, шариатнинг чегарасидан чиққан ва ўзига зулм қилган бўлади, дедилар. Шундан таҳоратда аъзоларни уч мартадан ортиқ ювмаслик кераклиги кўринади.

Топ рейтинг www.uz Openstat