Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иш юриши

08:17 / 24.11.2018 | Akram | 664

Ассалому алайкум! Мени мана кўп йилдан буён ишларим юришмай қолган. Нима иш бошласам хам юрмай ёпишга мажбур бўламан. Иш топиб ишласам хам баракот йўқ. Сабабини хеч тушиномиман. Харом ишдан йироқ юраман. 15 минг доллар қарзим бор. Шу қарзими узолмаганимга ишларим юрмасмикин дейман. Узай деб харакат қилсам ишларим юришмайди. Илтимос менга маслахат берсангизлар. Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло ҳар бири ишини пухта бажарувчиларни севади” деганлар. Ушбу ҳадисга биноан ҳар бир мусулмон бир ишни мутахассиси бўлиши шарт. Шунда Аллоҳ таоло ундан инсонни яхши кўради, қилган ишидан хурсанд бўлади ва албатта баракотни ҳам ёғдириб қўяди. Буни акси бўлган инсондан эса иш қилдирган ҳам норози, Аллоҳ таоло ҳам норози бўлади. Қандай қилиб унга барака бўлсин. Афсус бизни кўпчилигимиз мутахассис бўлмай тўғри келган ишни қилаверадиган киши бўлади ва Аллоҳ таолодан мутахассиснинг натижасини умид қилади. Оддий ишчи ишчининг ойлигини олади, мутахассис ҳар қаерда бўлмасин мутахассиснинг ойлигини олади. Динимиз ким қандай қобилятга эга бўлса ўша ишнинг етук мутахассис бўлишга тарғиб қилади. Кўрмайсизми, фалончи Иван машинанинг маторини энг устаси, устахонаси ҳамма вақт банд, ким бўлса унга Иван ака деб мурожаат қилади. Ваҳоланки шу ишдан бошқа фазилатини топа олмайсиз. Сизни ҳам муаммоингиз шу эмасмикин? Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat