Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

қандай йўл тутай?

04:33 / 25.11.2018 | Гулихон | 1814
Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Излаш ҳизматидан қайнона қайнотага хизмат ҳақида жудаям кўп маълумотлар олдим. Лекин, мени қизиқтирган савол шундан иборатки, узр олдиндан сўрамоқчиман, чунки кўп ёзиб сизни вақтингизни олишим мумкин, келин бўлиб тушганимга 10 йилдан ошди, Алҳамдулиллаҳ 3 фарзандни ота-онаси бўлдик, биламан, бугун қайнота қайнона хизматини қилсам, эртага менга ҳам келинларим орқали қайтади, ин шаа Аллоҳ. Қайнонам жудаям ўткир тилли, характерли, бенамоз, миннатчи инсон, лекин ёмон ҳам демайман, яхшиликлари ҳам бор. Қилган яхшиликларини миннат қилиб ювиб юборадилар. Ҳозирги кунда жудаям бошқаларнинг келинлари билан солиштириш кучайган, олдин ҳам бўларди, лекин бунчалик эмас. Солиштираётган келинларининг шароити жудаям яхши, кир машиналари, мультиваркалари, тагида машиналари бор. Бизнинг уйда бундай шароит ҳали қилинмаган, кирларни қўлда, торгина бетон ҳаммомда юваман. Улар эса: "ҳаммани келини қайнота қайнонасини постелигача ечиб ювиб беришар экан, сиз шуниям қилмайсиз! Ҳамма келинини мақтайди, ман ичимдан зир кетиб эшитиб ўтираман, жонимга тегиб кетдингиз! 10 йилдан бери қийналиб кетдим сиз билан!....ана рўзғорини бўлак қилгинде, чиқиб кетгин! Онангга ўхшаб ўзинг ўтирасан болларинг билан, шуни ҳохлаётган бўлсанг!...." дейдилар, хўжайиним: мани рози қилишни истасанг ота онамни кўнглига қарагин, дейдилар. Ман ичимга ютаман, майли, деб ҳаракат қиламан. Лекин қайнонамлар учун иложи бўлса намоз ўқимасам, фақат хизматларини қилсам, тинмасам, пешинда ухлмасам(шундоғам ухламайман, зирқираб тураман ҳозир гап эшитиб қоламан, деб). Қанча эгилсам, устимга чиқиб миниб оладилар, сағал қаддимни кўтариб, қадримни ҳимоя қилсам уруш жанжал кўтарадилар. Қайнотам, хўжайиним ёки мен: намоз ўқинг, биринчи намоздан сўралади, десак, сизни ишингиз бўлмасин, гўримга ман кираман, сиз эмас!,- деб бақирадилар. Манга зумрашадек бўлиб ақл ўргатманг, кўчадан келиб!-деб бақирадилар. Кечагинда, шу гапларни гапирганларидан кейин, бизлар ҳам сўраламиз, сизга айтмаганимиз учун, сизга яхшиликни раво кўриб гапиряпман, десам: керак эмас манга сани яхшилигинг! Эртага сандака бўлганимдан кўра, мандака бўлган яхши, ҳали кимга ярлақайди?! дилимда бор, демоқчилар, сан тушасанми жаннатга ёки манми?! Илойим эртага намозингдан сўралгинде, кейин манга гап қайтарганинг учун тилингдан осилгин!- деб бақирдилар. Устозлар илтимос, тўғри тушунинглар, мен фақат ўзимни ҳимоя қилиш учун тушунтириб гапирдим, ёки ойдинлик киритиб қайси ишни нотўғри қилганимни сўраганимга шу гапларни айтдилар. Бунақа ҳолатлар жудаям кўп, 2 та гапни 1таси кесатиқ, жерикиб берадилар, нафақат мени, балки қайнотамларни( улар ногиронлар, лекин ишлайдилар пенсияга чиққан бўлсалар ҳам) ҳам туртикилаб, бақириб, қарғаб, жерикиб берадилар. Фарзандларимгаям ҳудди шунақа муносабат қиладилар, айниқса катта фарзандимни калтаклаб, чимчилаган пайтлари бўлган. Телевизордан, телефондан ортмайдилар, 3-4 та сериалларни кўришни канда қилмайдилар, улардан ташқари кўрсатувлар, киноларни кўриш жону диллари. Уларни ёмон демоқчи эмасман, яхши томонлариям бор, адажонга, невараларига меҳрлари жўшиб кетса яхши гапирадилар, ҳимоя қиладилар, бозорлардан нимадирлар кўтариб келадилар, бориб қолсалар. Гапирсам гап кўп, ичимдагини онамларга айтаман десам, сахарлари бор, келинойимга айтаман десам, эрта индин шу гапларни юзимга солишади... нима қилишгаям ҳайронман... чарчадим, асабларим тамом бўлаяпти. Доимо Аллоҳга таваккул билан яшадим, Алҳамдулиллаҳ. Ҳасбун Аллоҳ ва неъамал вакилни, шунақа пайтларда кўп қайтараман. Кетма кет бунақа ҳолатлар юз бераётганига, ичимни тўхтата олмай сизларга ёздим. Мени эшитиб, вақт ажратганингиз учун раҳмат. жавобини умумийга ёки тўғри келмаса шахсийга жўнатишингизни сўраб қоламан

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз ҳар бир қилган сабрингиз учун улкан ажр олаётганингизни билсангиз эди. Шу пайтларда ўзингиз, оилангиз ва фарзандарингиз учун кўп хайрли дуоларни қилиб қолинг. Ҳаргиз ёмонликни сўраманг. Аслини олганда қайнонангиз сизга шунча зулмни қилганида сиз мазлума ҳисобланасиз. Мазлумларнинг дуолари мустажоблиги ҳадисларда келган. Сиз бундан фойдаланиб қолинг. Аллоҳ таоло “Аллоҳ сабр қилувчилар билан бирга” деса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мазлуманинг дуоси мустажоб” десалар сизга яна нима керак?! Бу умр жуда қисқа, уни ғанимат билиб жуда катта нарсаларни сўранг. Арзимас нарса билан ҳолатни қўлдан бой берманг. Айнан ўзизимиз сиз каби ҳолатда ҳаёт кечириб ҳозирги кунда фарзандлари олим, қори, бир неча бор ҳаж ва умраларга борган ҳамма фарзандининг уйларида азиз ва мукаррам бўлган онахонни биламиз. Сизни ҳолингиз у кишининг ҳолларини олдида ҳолва бўлиб қолади. Қанонага қўшимча қайнисингиллар ҳам бўлишган. Мусбат фирклаб дуоларни қилиб қолган экан, мана ҳозир у нарсаларни кўрмагандек, лекин дуоларининг самарасини кўриб турибди. Арзимас нарсаларни сўраб юрманг, Аллоҳнинг фазли чексиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat