Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо рўзасининг тутилиши

23:44 / 24.11.2018 | Shukrullo Nishonov | 491
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир ой рўза давомида қолдириган бир неча кунлик рўзаларнинг биринчи куни учун кетма-кет 60 кун, қолган кунлари учун эса 1 кундан қазо рўза тутиб берилади деб эшитган эдим. Агар шундай бўлса 60 кунни ният қилсаю орада тутолмай қолса, шу тутилган рўзалар ҳам қазо ўрнига ўтадими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Қасддан очилган рўзалар учун 60 кундан каффорат тутилади. Агар тутмасдан қолдирган бўлса бир кунига бир кундан қазо тутиб беради. 60 кун каффорат тутаётганларда қолиб кетса аёлларни ҳайзи учун қолса зарари йўқ, тўхтатаганидан кейин келган жойидан давом эттиради. Бошқалар эса яна аввалидан бошлаб тутиб келади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat