Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Онага оқ бўладими?

02:45 / 27.11.2018 | Afruza | 726
Ассалому алайкум! Турмушга чиққанимга 1 йил бўлди. Қайнопам 10 йилдан буён келинлик уйимда 2 нафар фарзанди билан яшайди. Турмуш ўртоғи бор, чет давлатга қатнайди, ойда 2-3 ҳафта йўлда бўлади. Уй жойи қайнонаси овсини бор, аммо қайнонаси билан яшашни хохламайди, айтишича ўзига ажратилган хонасида фарзандлари билан яшолмасмуш, кечаси қорқармуш. Овсиним қайниопам билан чиқишолмай ота уйига кетиб қолган, мана 4 йилдирки қайни акам ўша уйга қатнайди. Бизга уйига кетади деб мени келин қилишган, мана 1 йилдирки уйимда тинчлик йўқ. Турмуш ўртоғимга хар куни йиғлайман, мени қулдек кўришганига чидай олмайман. Мени ҳурмат қилишсин деб укаларини онасига ёмонлайди ва жанжал чиқаради. Уйимга кетиб қололмайман. Умр йўлдошим олиб чиқиб кетаман алоҳида яшаймиз, менинг оилам ҳам акамникига ўхшашини хохламайман деяптилар. Қайнотам вафот этганлар, қайнонам қизим ҳеч қаерга кетмайди, ҳаммадан кечсам ҳам қизим мен билан яшайди деяптилар, лекин ўғилларидан ҳам айрилгилари йўқ. Домда қайнонам қайниакам қайнопам, унинг 2 фарзанди, мен ва умр йўлдошим сиқилиб қолдик. Айтингчи, шу шаройитда умр йўлдошим билан алоҳида уйга чиқсак, у онасига оқ бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Онасини рози қилса, оқ бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat