Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳажжуднинг саҳиҳ ҳадисда келган вақти

20:23 / 30.11.2018 | Odilxon | 633
Ассалому алайкум! Тахажжуднинг вақтини қандай белгилай? Хозирги мавсумда тун узунроқ. 2). Тахажжуд намозини ўқиб бўлгандан сўнг ухлашга ётсам бўладими? Бомдодни қазо қилмаган холда албатта. 3). Биз бошқа давлатдамиз хозир. Бу ерда шиаларнинг масжиди кўпроқ. Ишдан чиқиш вақтим шомга тўғри келмоқда. Намозни қазо қилмаслик учун уларнинг масжидида ўқиб олсам бўладими? Жамоаттан алохида албатта.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Хуфтондан кейин бамдод вақти киргунича ўқилган нафл намозлар таҳажжуд ҳисобланади. Бамдоддан 1-2 соат олдин ўқисангиз суннатга мувофиқ бўлади. 

2). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бамдоднинг фарзини ўқишдан олдин бироз мизғиб олардилар. Буни зарари йўқ, асосийси бамдод қазо бўлмаса бўлди. 

3). Масжидда ўзингиз ёлғиз ўқишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat