Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз вақтлари

19:09 / 30.11.2018 | Jasurbek | 608
Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда килсин. Бомдод намозини кирган вақтидан 2 соат мобайнида ўқиш мумкинлиги хақида ўқидим. Лекин 2 соат мобайнида қуёш тўлиқ чиқиб бўляпти. Бунда қандай йўл тутиш керак? 2). Бошқа намозларда хам масалан пешин кирганидан 5 соат, аср 2чсоат, шом 1,5 соат вақт ичида ўқиш мумкинлигини ўқидим. Қиш яқинлашиб кунлар қисқарганлиги учун намозларни вақтлари бир бирига жуда яқин бўлиб қолди. Пешинни 5 соат ичидан ўқийман десам Асрни вақти бўлиб қоляпти. Бундай қандай йўл тутиш лозим?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Қуёш чиқишни бошламасдан олдин тугатиш керак. 

2). Сиз айтган 5-2-1.5 соатлар деган гап нотўғри. Қишда ораси қисқариб ёзда узайиши бор гап. Тақвимларга намозни кириш ва чиқиш вақтлари ёзиб қўйилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat