Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

нотўғри ўқилган қаср намозлар

00:00 / 26.09.2012 | eski savollar | 1725
Ассалому алайкум раҳматуллоҳу ва баракотуҳуҳурматли Шайх Ҳазратлари! Устоз Аллоҳ сизнинг мусулмонларга қилаётган хайрли ишларингизни муносиб тақдирласин, аҳлингизни ўз паноҳида асрасин! Устоз бир савол беришга ижозат берсангиз, Устоз мен ҳозирда аёлим билан Тошкентда яшайман, ўзим асли Самарқндданман. Мен яқин кунларгача Тошкентдан уйга (Самарқандга) борганимда намозларни қаср қилиб ўқиганман. Ва бу нотўғри эканлигини Сиздан билиб олдим. Бу қаср қилиб ўқилган намозларни энди қазо қилиб ўқийманми? аниқ миқдорини билмаган тақдиримда нима қилишим керак? Устоз шу ерда яна шу масалага тегишли савол туғилгани учун саволни бирдан ортиқ бераяпман ва агар бу ишим нотўғри бўлаётган бўлса узр сўрайман ва фақат биринчи саволга жавобингизни интиқлик билан кутаман. 1. Агар бирор узоқ юртга меҳмонга борсак (бегоналарникига), 96 кмдан кўп масофага 15 кундан кам кунни ният қилиб борсак, бу ҳолатда намоз қаср қилинадими?2. Агар узоқ масофага (қариндошларникига) меҳмонга борсак, 96 кмдан кўп масофага 15 кундан кам кунни ният қилган бўлсак бу ҳолатда намоз қаср қилинадими?3. Яқин ёки узоқ қариндошлар яшайдиган жойга борсак қанча кун туришимиздан ва қанча масофага юриб боришимиздан қатъий назар намозларни қаср қилмаймизми? Устоз, саволлари кўпайиб кетгани учун яна бир бора узр сўрайман.Аллоҳ Сизни мусулмонлар бахтига соғ-саломат қилсин.Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракотуҳу!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бошқа шаҳарда кўчмас мулки борлар ўзи яшаб турган шаҳардан ўша кўчмас мулки бор шаҳарга борганда намозни тўлиқ ўқийди. Бошқасида қаср қилади. Қариндошникига ёки бегонаникига боришда фарқ йўқ. Кўчмас мулки – ўз уйи бўлмаган одам сафар масофасидан узоққа боргандан 15 кундан кўпни ният қилса тўлиқ, озни ният қилса, қаср ўқийди.

Топ рейтинг www.uz Openstat