Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Узимча пешиннинг ё хуфтоннинг фарзларини укимадим бомдоднинг фарзини укисам тугри булмайди деб уйлайман

00:00 / 29.04.2007 | eski savollar | 691
Ассалому алейкум хазрат. Жавобингиз учун рахмат. Яна саволларим бор эди:1. Мен жуда огир ишда ишлайман. Бир неча дакикага хам чалгишим кийин. Шунинг учун факат фарз намозларини укийман. Лекин кечкурунга ёки тонгга якин бироз ишим енгиллашади ва суннатларни укимайман яна факат фарзларни укийман. Узимча пешиннинг ё хуфтоннинг фарзларини укимадим бомдоднинг фарзини укисам тугри булмайди деб уйлайман, яъни мен сафардаги одам хукмидаман ва оллох берган енгилликдан фойдаланмасам яхши булмас деб уйлайман. Шу фикрим тугрими?2. Бу саволимни шунчаки кизикиш ва эшитган гапларим учун бераяпман. Эшитишимча дунёда хакикий исломий шайхлар яъни тан олинган шайхлар туртта экан ва шулардан бири сиз экансиз. Шу тугрими? Мен сизнинг килаётган ишларингизни жуда хам кадрлайман, айникса бизнинг давримизда исломий тушунчалар ва илмсизлик авж олган даврда худо сизни бизга узи етказганига шукр киламан ва сизга оллохдан сизга барча яхшиликларни сурайман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Мен жуда огир ишда ишлайман. Бир неча дакикага хам чалгишим кийин. Шунинг учун факат фарз намозларини укийман. Лекин кечкурунга ёки тонгга якин бироз ишим енгиллашади ва суннатларни укимайман яна факат фарзларни укийман. Узимча пешиннинг ё хуфтоннинг фарзларини укимадим бомдоднинг фарзини укисам тугри булмайди деб уйлайман, яъни мен сафардаги одам хукмидаман ва оллох берган енгилликдан фойдаланмасам яхши булмас деб уйлайман. Шу фикрим тугрими?Шу фикрингиз мутлақо нотўғри. Банда ибодатни қандай қилишни ўз ихтиёри ёки хаёли билан белгиламайди. Пешиннинг ва хуфтоннинг фарзини ўқимадим, Бомдоднинг фарзини ўқиммммммасам бўлмайди, дейишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Ҳар намоз вақтида фарз. Фарзни бажаришдан бош тортишга боҳона излашга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Сафарда бўлмаган одамнинг, мен сафардаги одам ҳукмидаман, дейишга ҳам ҳақи йўқ. Алоҳида ҳолат бўлса унинг ўз ҳукми бўлади. Нима бўлганда ҳам намозни тарк этишга баҳона топилмайди. Бу саволимни шунчаки кизикиш ва эшитган гапларим учун бераяпман. Эшитишимча дунёда хакикий исломий шайхлар яъни тан олинган шайхлар туртта экан ва шулардан бири сиз экансиз. Шу тугрими? Мен сизнинг килаётган ишларингизни жуда хам кадрлайман, айникса бизнинг давримизда исломий тушунчалар ва илмсизлик авж олган даврда худо сизни бизга узи етказганига шукр киламан ва сизга оллохдан сизга барча яхшиликларни сурайман.тўрт шайх ҳақида эшитганингиз ҳам нотўғри. Бу маънода шайх деган унвон ҳам йўқ.Дуоларинингиз ва яхши истакларингиз учун ташаккур. Биз ҳам сизни дуо қилишга сазовор бўлайлик.

Топ рейтинг www.uz Openstat