Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талабаларга вақтини қандай тақсим қилишини маслаҳат берасиз ? Яна 13 та савол!

00:00 / 30.04.2007 | eski savollar | 646
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари Аллоҳ таъало сизнинг илмингизни барчамиз учун барокатли қилсин! Аллоҳ ризолиги йўлида сизга бир неча саволлар бермоқчи эдим. Жавоблар учун олдиндан раҳмат. 1.Талабаларга вақтини қандай тақсим қилишини маслаҳат берасиз ? Улар қайси ишларни қай вақтда қилгани афзал? Улар аҳамият бериши лозим бўлган нарсалар қайсилар? Ва уларга маънавий таъсир сифатида қандай дуоларни айтиб юришни маслаҳат берасиз?Улар қандай маҳсулотларни истеъмол қилгани афзал? 2.Намоз ичида такбирларни имом орқасидан такрор қилиши мумкинми? 3.Намозхон ёлғиз фарз намозларини ўқиса жамоат бўлиб ўқилганда жаҳрий айтиладиган зикрларниу ҳам жаҳрий айтиш керакми , масалан такбирлар? 4. Бир манбада туфурганда туфукнинг учдан бир қисмидан ортиғи қон бўлса таҳаорат бузилади дейилган экан, бундай масага тўғри жавоб қандай? 5.Тишим қонаб туради . Роза тутиш давомида баъзан оғзимда қон таъми келади. Бундай ҳолатда рўзага зарар етмайдими? 6.Ҳурматли устоз ҳозирда “яратиш “ , “яратилган” каби сўзлар ҳар соҳада ишлатилмоқда . Бу лафзни қандай ўринларда қўлланилади? Ҳар хил ҳолатларда айтавериш гуноҳ бўлмайдими? 7.Шайх ҳазратлари “иқтибос олиш “ деганда қандай ҳолатни назарда тутгансиз? 8. Одам ва ҳайвон расмлари туширилган кийимларни кийиб юриш мумкинми? Бундай суратлар бор жойда намоз оқиш қандай бўлади? Баъзи ҳолатларда масжидалрда шундай кийимлар кийган одамлар олдимизда туриши намозга зарар келтирмайдими? 9.Аксари пайт намоз пайтида ел қистаб қолади. Лекин кўпинча намоз олдидан янги таҳорат оламан бу ел қисташи намозимга зарар бермайдими? Бундан қутилишни амалий чоралари борми? 10.Муаллифлик ҳуқуқи ҳақидаги “Зикр аҳлидан сўранг “ китобдаги маълумотни ўқишимадан олдин айрим маърузаларингизни ноқонуний кўпайтирилган дискларини сотиб олган эдим. Энди уларни Нима қилишим керак? 11.Қуръони Каримнинг турли тасма ва қурилмаларга ёзилган турларини иш , юмиш бажариш чоғида , ётганда эшитиш жоизми? 12. Пайғамбаримиз (с.а.в) бошларига латта боғлаганлиги ҳақида маълумот берсангиз. Бундан бизлар ҳам фойдалансак бўладими? Мумкин бўлса қандай қўллаймиз? 13. Имом ва жамоатнинг бир-бири олдидаги ҳақ ҳуқуқлари ҳақида маълумот берсангиз. 14. Агар қабр туфроғи тушиб жасадни маълум жойлари очилиб қолган бўлса бундай ҳолатда нима қилмоқ керак?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1.Талабаларга вақтини қандай тақсим қилишини маслаҳат берасиз ? Улар қайси ишларни қай вақтда қилгани афзал? Улар аҳамият бериши лозим бўлган нарсалар қайсилар? Ва уларга маънавий таъсир сифатида қандай дуоларни айтиб юришни маслаҳат берасиз?Улар қандай маҳсулотларни истеъмол қилгани афзал? Илм талаб қилувчининг одоблари қуйидагилар:1. Илм талаб қилувчи нафс поклигини ахлоқий разийлат ва ёмон сифатлардан юқори қўймоғи лозимдир. Зотан, илм қалбнинг ибодатидир. 2. Илм талаб қилувчи ўзини чалғитувчи нарсалардан ало-қани кесмоғи лозим. Чунки фикр бўлинса, ҳақиқатларни идрок қилишдан ожиз бўлиб қолади. Салафи солиҳлар илмни бошқа барча нарсадан юқори қўяр эдилар. Баъзилари илмда кўзлаган мақсадга эришмай туриб, бошқа нарсаларга қўл урмас эдилар.3. Илм талаб қилувчи худди бемор ўзини табибга топширгани каби тамомила устози ихтиёрига топширмоғи, унга тавозуъ кўрсатмоғи ва хизматида қоим бўлмоғи керак.Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан дарс олар эди. Зайд ибн Собит жўнаб чиқиб, отларига минмоқчи бўлганида, Ибн Аббос отнинг жиловидан ушлаб турарди. Зайд бундан қайтарди. Шунда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Уламоларимизни шундай ҳурмат қилишга буюрилганмиз», деди. 4. Илм талаб қилувчи такаббур қилса, жоҳиллик қилган бўлади. Чунки ҳикмат мўминнинг излаб юрган нарсасидир. Уни қаердан топса, олади. У муаллимининг фикрига эргашсин. Чунки устозининг хатоси унинг тўғри топганидан кўра фойдалидир. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ўзлари улуғ олим ўлароқ илм толибларига насиҳатлар ҳам қилар эдилар.Ибн Абдулбарр, ал-Марҳабий ва ал-Хатиблар келтирган ривоятда толиби илмга қуйидаги насиҳатни қиладилар:«Олимнинг сенда бўлган ҳақи: 1. Унга кўп савол бермаслик. 2. Жавобни қаттиқ талаб қилиб уни чарчатмаслик.3. У хоҳламаса, маҳкам ёпишиб олмаслигингдир. 4. Агар танбаллик қилса, кийимидан тутмаслигингдир.5. Устозга қўл билан ишора қилмаслик. 6. Унга кўз қисиб ҳам ишора қилмаслик.7. Одамлар билан мажлис қуриб ўтиргандан сўрамаслигингдир. 8. Унинг адашишининг пайидан бўлмаслик. 9. Агар адашса, қайтишини кутишинг ва тавбасини қабул этишингдир. 10. Фалончи сен айтганнинг хилофини айтди, демаслик. 11. Унинг сирини фош қилмаслик. 12. Унинг ҳузурида ҳеч кимни ғийбат қилмаслик.13. Уни ҳозирлигида ҳам, ғоиблигида ҳам муҳофаза қилиш. 14. Одамларга умумий салом бериб, унга алоҳида табрик айтмоқ. 15. Унинг рўбарўсида ўтирмоқ. 16. Унинг ҳожати бўлса, бошқалардан кўра олдин хизматини қилмоқ. 17. Олим суҳбатининг узунлигидан малол олмаслик.18. У бир хурмога ўхшайди. Сен ундан ўзингга қачон манфаат тушишига интизор бўлиб турмоғинг керак.19. Албатта, олим Аллоҳнинг йўлида рўза тутган мужоҳид кабидир. Қачон бир олим вафот этса, Исломда бир тешик пайдо бўлур ва у қиёматгача тўсилмас. Толиби илмни осмоннинг муқарраб фаришталаридан етмиштаси кузатиб юрур.Илм талаб қилувчи дастлабки босқичда ихтилофларга қулоқ солмаслиги керак. Бу нарса унинг ақлини лол ва зеҳнини шол қилиши мумкин. Илм талаб қилувчи ҳар бир нарсадан энг яхшисини олмоғи лозим. Чунки ҳамма илмларни олишга умр етмайди. У энг шарафли илмга асосий қувватини сарф қилиш керак. Ўша илм охиратга боғлиқ илмдир. 2.Намоз ичида такбирларни имом орқасидан такрор қилиши мумкинми?Мумкин. 3.Намозхон ёлғиз фарз намозларини ўқиса жамоат бўлиб ўқилганда жаҳрий айтиладиган зикрларниу ҳам жаҳрий айтиш керакми , масалан такбирлар?ихтиёрий. 4. Бир манбада туфурганда туфукнинг учдан бир қисмидан ортиғи қон бўлса таҳаорат бузилади дейилган экан, бундай масага тўғри жавоб қандай?Ранг қизғиш бўлса, таҳорат кетади. Сартиш бўлса кетмайди. 5.Тишим қонаб туради . Роза тутиш давомида баъзан оғзимда қон таъми келади. Бундай ҳолатда рўзага зарар етмайдими?Етмайди. 6.Ҳурматли устоз ҳозирда “яратиш “ , “яратилган” каби сўзлар ҳар соҳада ишлатилмоқда . Бу лафзни қандай ўринларда қўлланилади? Ҳар хил ҳолатларда айтавериш гуноҳ бўлмайдими?Аллоҳга оид сифат бандага нисбат берилмасла бўлди. 7.Шайх ҳазратлари “иқтибос олиш “ деганда қандай ҳолатни назарда тутгансиз?Ёзма равишда кўчиришни. 8. Одам ва ҳайвон расмлари туширилган кийимларни кийиб юриш мумкинми? Бундай суратлар бор жойда намоз оқиш қандай бўлади? Баъзи ҳолатларда масжидалрда шундай кийимлар кийган одамлар олдимизда туриши намозга зарар келтирмайдими?Бундай кийим киймаслик керак. Айниқса, у билан масжидга бориш мумкин эмас. 9.Аксари пайт намоз пайтида ел қистаб қолади. Лекин кўпинча намоз олдидан янги таҳорат оламан бу ел қисташи намозимга зарар бермайдими? Бундан қутилишни амалий чоралари борми?Ел тўпланшига сабаб бўладиган нарсаларни истеъмол қилмаслир керак. 10.Муаллифлик ҳуқуқи ҳақидаги “Зикр аҳлидан сўранг “ китобдаги маълумотни ўқишимадан олдин айрим маърузаларингизни ноқонуний кўпайтирилган дискларини сотиб олган эдим. Энди уларни Нима қилишим керак?Ўтганини узрли билиб, энди такрорламаслик керак. 11.Қуръони Каримнинг турли тасма ва қурилмаларга ёзилган турларини иш , юмиш бажариш чоғида , ётганда эшитиш жоизми?Иложи борича Қуръонга нисбатан беодоблик бўлмаслиги чораларини кўриш керак. 12. Пайғамбаримиз (с.а.в) бошларига латта боғлаганлиги ҳақида маълумот берсангиз. Бундан бизлар ҳам фойдалансак бўладими? Мумкин бўлса қандай қўллаймиз?Менда бу ҳақда маълумот йўқ. 13. Имом ва жамоатнинг бир-бири олдидаги ҳақ ҳуқуқлари ҳақида маълумот берсангиз.Имом ўз вазифасини ихлос ила адо этиши ва қавм уни ҳурматини жойига қўйиши лозим. 14. Агар қабр туфроғи тушиб жасадни маълум жойлари очилиб қолган бўлса бундай ҳолатда нима қилмоқ керак? Тўғрилаб, кўмиб қўйиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat