Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ибодатларнинг эвази

16:56 / 04.12.2018 | Нурмухаммад | 2788
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир хамкасбимизни биз билан бирга намоз ўқишга чақирганимизда у киши хеч унамайди. Биз "Намоз жаннат калитидир" десак, у киши ким дўзах ахли ким жаннат ахли хаммаси олдиндан тақдиримизда ёзилган деб жавоб беради ва бизлар пешонамизда борини кўрамиз дейди. Шу ўринда бир хадисни эшитгандим аммо афсуски кўп вақт ўтгани учун манбааси ва хадиснинг охири эсимдан чиқиб қолди. Хадисда шундай дейилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сахобийларга: Инсонларнинг жамиси борки уларнинг рухларини бир вақтнинг ўзида Аллоҳ ярал деди ва улар яралди кейин уч қисмга бўлди Жаннатийлар дўзахийлар ва аросатда қолувчиларга... Шунда ё Расулуллоҳ агар мен дўзахийлар ичида яралган бўлсам хар қанча савоб қилсам хам дўзахга тушаманми? Дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ха” деб жавоб бердилар. Шунда улар: Ундай бўлса бизга нима учун ибодат ва савоблар керак деганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нима деб жавоб берганлари ёдимда қолмаган.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ Ўзи тарафига интилиб холис ибодат қилувчиларни дўзахга туширмайди. Қуръони каримнинг бир неча ўринларида буни очиқ-ойдин баён қилган. Охирида нажот тополмайдиганлар бу дунёнинг ўзидаёқ ибодатларини, эҳсон садақотларини риё учун, ниятини холис қилмасдан, ёлғиз қолганда гуноҳларга машғул бўлиб қилган ибодатларини ҳам миннат қилганлардир. Акс ҳолда Аллоҳ таоло холис қилинган ибодатни харгиз зое қилмайди. Аллоҳ таоло “Каҳф” сурасида марҳамат қилади: 

 إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ إِنَّا لَا نُضِيعُ أَجْرَ مَنْ أَحْسَنَ عَمَلًا۝ 

30. Албатта, Биз иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларнинг, яхши амал қилганларнинг ажрини зое қилмасмиз.
Бу дунёда иймон келтириб, яхши амал қилганлар у дунёда ажрларини тўлиқ оладилар.

 أُوْلَئِكَ لَهُمْ جَنَّاتُ عَدْنٍ تَجْرِي مِن تَحْتِهِمُ الْأَنْهَارُ يُحَلَّوْنَ فِيهَا مِنْ أَسَاوِرَ مِن ذَهَبٍ وَيَلْبَسُونَ ثِيَابًا خُضْرًا مِّن سُندُسٍ وَإِسْتَبْرَقٍ مُّتَّكِئِينَ فِيهَا عَلَى الْأَرَائِكِ نِعْمَ الثَّوَابُ وَحَسُنَتْ مُرْتَفَقًا۝ 

31. Ана ўшаларга адн жаннатлари бордир. Остларидан анҳорлар оқиб туради. У ерда олтиндан бўлган билакузуклар ила безанурлар, сундус (юпқа ипак) ва истабрақ(қалин ипак)дан яшил либослар киярлар. Улар у ерда пардали баланд сўриларда ёнбошлаган ҳолдалар. Нақадар яхши савоб ва нақадар яхши ҳузурланиш жойи!
Бу дунёда иймон келтириб, яхши амалларни қилиб ўтган бандаларнинг у дунёдаги ажри жаннатдир.
«Ана ўшаларга адн жаннатлари бордир».
«Адн» сўзи «истиқомат» деган маънони билдиради. Шунингдек, бу сўз жаннатга ном ҳам бўлиб қолган. У жаннатлардаги дарахтларнинг
«Остларидан анҳорлар оқиб туради».
Кофирлар дўзахда бир томчи сувга зор бўлиб, ёрдам сўрасалар ҳам, сув берилмаслигига қарама-қарши ҳолат, яъни жаннатийлар чанқоқ сезмасалар ҳам, зийнат учун сув тўла анҳорларнинг оқиб туриши ажиб бир манзарани ифода этади. Шунингдек, уларга бошқа хурсандчиликлар ҳам берилади. Жумладан, аҳли жаннатлар:
«У ерда олтиндан бўлган билакузуклар ила безанурлар, сундус (юпқа ипак) ва истабрақ(қалин ипак)дан яшил либослар киярлар».
Яъни бу дунёда ўзларини тийган зебу зийнатлардан у дунёда хоҳлаганларича берилиши ҳам аҳли жаннатларга қанчалик ажрлар бўлишини кўрсатиб турибди.
«Улар у ерда пардали баланд сўриларда ёнбошлаган ҳолдалар».
Бу манзара уларнинг баркамол роҳат-фароғат олишларини билдиради. Аҳли жаннатларга:
«Нақадар яхши савоб ва нақадар яхши ҳузурланиш жойи!»
Охиратда мўминлар билан кофирлар орасида шундай улкан фарқ бўлади. Мўминлар иймонлари ва яхши амалларининг ажри сифатида жаннатда роҳат-фароғатга эришсалар, кофирлар куфрлари ва исёнлари туфайли дўзахга тушиб, юқорида васф қилинганидек, азоб-уқубатга йўлиқадилар. Уларнинг бу ҳолга тушишларининг яна бир сабаби дунё зебу зийнатларига берилишлари, ўша зебу зийнатларни деб, охиратни унутишларидир. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat