- Ва алайкум ассалом! Бу каби одатлар мутлақо нотўғри. Чунки ўша айтган нарсаларининг барчаси бозорга кетади, тенг ярми ёки ундан арзонроғига сотилади. Кейин яна сизни онангизга ўхшаганлар олиб ўшаларга атаб солиб қўяди. Буларнинг бирортаси ҳам шариатимизда йўқ. Вафот этмасдан олдин очларга таом берган, кийимсизарга кийим берган ҳақиқий савобга эга бўлади. Ўз яқинларидан ғусл қилдирувчилар бўлмаганлар уларга деб пул тайёрлаб қўйса энг афзали бўлади. Валлоҳу аълам!