Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хазрат фатво беринг илтимос. (тузатиш киритилгани).

00:00 / 14.02.2011 | eski savollar | 1554
Ассаламу алайкум хазрат. Мани иблис лаънани васвасалари ва хийлалари кийнаворди. Худо хохласа сизнинг фатвоингиз оркали иблис лаънани васвасалари ва хийлаларидан холис буламан ва кунглим тинч булади.Иншаалох. Ман ахли аёлим(хомиладорлик пайтида) билан кечаси (шомдан кейин)ги (кечкурун) арзимаган гап-сузлардан тортишаётганимизда ман бугун отанг ёки онанг келиб уйига олиб кетишса талок сузини ишлатувдим. Лекин озгина вакт утиб узимни тукган онам биз яшаб турган 3-каватдаги уйимизга чикиб ахли аёлимни 1-каватдаги уйимизга тинчалитиб олиб тушиб кетдилар (1-каватдаги уйимизда ухлашган экан кейин билдим). Шундан кейин ман ёлгиз 3-каватдаги уйимизда ухладим. Эрталаб туриб ишга кетдим. Эрталаб ишда ишлаётган вактимда мани ахли аёлим манга телефон килиб унинг онаси уйимизга келганлигини ва уйига олиб кетмокчилигини (уйига бориб дам олиб тинчланиб кайтиб келишлиги) учун мандан рухсат суради. Ман рухсат бермадим лекин ахли аёлим онаси билан уйига кетди. Аллохга шукур булсинки сизнинг Хадис ва Хаёт 13-жуз китобингизни озгина укиб илм олганлигим сабабли Рухсат бермиман деб айтиб ичимдан талок ниятда эмас деб айтдим. Кейин ахли аёлим маълум кунлар ичида кайтиб келди ва оилавий хаётимиз давом этиб келмокда Алхамдилиллох.. Хазрат оила мукаддас Аллох хам хохламийди оила ажрашиб ва никох бузилиб кетишликни ва болалар тирик етим булиб колишликни Аллох асрасин, лекин иблис лаъна мани шубха ва гулгула килиб кийнаяптди, шуларни инобатга олиб манга 1чи ва 2чи холат буйича фатво беринг. Аллох сиздан рози булсин ва Аллох Пайгамбаримиз Мухаммад с.а.в. ва уларнинг оила аъзолари, сиз ва сизнинг оила аъзоларингиз билан ман ва оила аъзоларим билан биргаликда жаннатда кушни булиб илм олиб абадий яшашликни насиб айласин Омин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Сизнинг онангиз, ўз уйингларга олиб чиққани учун талоқ тушмайди.2. Бу ҳолатда ҳеч қандай талоқ шубҳаси йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat