Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кутубхонадаги интернет

23:56 / 15.12.2018 | Akramjon | 402
Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар. Бизга билмаган нарсаларимизни ўргатаётганингиз учун Раҳмат. Сизларга яна бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим. Буни излаш хизматидан топа олмадим. Мен Университетда ўқийман ва бу ерда талабалар билим олишлари учун жуда кўп имкониятлар яратилган. Шулардан бири интернет бепул бўлган кутубхона. Интернет тармоғи сим орқали келганлиги учун уни ноутбукларга уласа бўлади. Бизга ўз компютеримиз орқали тармоқдан фойдаланиш қулайроқ. Биз шундан администратордан сўраган ҳолда (администратор бўлмаса шундоқ) ўз ноутбукимиз орқали баъзи бир эҳтиёжларимиз учун фойдалансак бўладими? (масалан антивирусни янгилаш. Агар янгиламасдан фойдалансак интернетдан турли вируслар ўтиши мумкин). жавобингиз учун олдиндан Раҳмат. Сизлар туфайли кўп нарсаларни ўрганаяпмиз. Сизларни Аллоҳ йўлида яхши кўраман. Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Шахсий манафаатингиз учун фойдаланиш жоиз эмас. Сиз “Бундан фойдалансак нима бўпти” дейсиз, яна кимдир “Ишхонанинг машинасида оз-моз кира қилсам нима бўпти” деса, боғча опа “Озроқ нарсани уйга олиб кетсам нима қипти” деса ва ундан каттароқлар “Колхозни битта қўйини сўйсак нима бўпти” деса. Тартиб интизом қаерда қолади? Бировнинг ҳаққи деган нарса унут бўлиб кетадику. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat