Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эътиқод тўғри-ю, сўз нотўғри бўлса ...

00:00 / 05.07.2012 | eski savollar | 611
Ассаломй алайкум, Шайх ҳазратлари!Устоз, мен бир вазиятда ўзим билмаган ҳолатда, шошиб бир жуда ёмон гапни ишлатиб қўйдим. Воқеа шундай бўлди:Мен ва дўстим сартарошга сочимизни калталатгани бордик. Сартарош дўстимнинг сочини калталатгандан сўнг, унинг сочига қарадим ва бошининг маълум қисмида соч ўсмаганлигини кўрдим ва шу жойи сал нотекис бўлиб қолибди-да дедим ва айтган гапимдан сартарошни дили оғримаслиги учун "Сочингни шу жойида соч ўсмаган бўлса айб сартарошда эмас" деб қўйдим. Шунда сартарош ҳам ҳазиллашиб дўстимга "айб ўзингизда" деб қўйди. Шунда дўстим ҳам "айб менда эмас, ота-онам шундай дунёга келтирган бўлса" деб қўйди. Шунда мен ўзим билмаган ҳолда "Айб Аллоҳда" деб юборибман. (Ҳар қандай айб-у нуқсондан пок бўлмиш Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мен ожиз гуноҳкорни кечирсин) Мен бу гапни айтганда аслида, бизни қандай яратилганимиз на ўзимизга, на ота-онамизга боғлиқ эканлигини, ҳар қандай нарса ҳам Аллоҳдан эканлигини, бизни шундай кўринишимиз Аллоҳнинг чексиз ҳикмати ва иродаси эканлигини назарда тутгандим. Яъни қайси аъзомизнинг қандай шаклда бўлишини барча махлуқоталрнинг Холиқи ирода қилишини назарда тутгандим. Лекин ўзим билмаган ҳолда, гарчи рўзадор ҳолимда бўлсам ҳам, юқоридаги калимани айтиб юбордим. Хатойимни дарҳол тушундим ва ўша ернинг ўзида истиғфор айтиб, аслида нима демоқчи бўлганлигимни билдирдим.Устоз, мен ўзим билмаган ҳолда, шошиб, юқоридаги сўзни ишлатиб қўйдим. Иншааллоҳ, албатта бундай сўзларни қайтиб айтмайман. Олдинги амалларим ва тутган рўзам нима бўлди? Нафл рўзамнинг қазосини тутиб берайми? Бу гуноҳимнинг каффорати нима? Мендек тилини эплай олмаган шогирдингиз ҳаққига ҳалимлик ва хушзабонлик тилаб дуо қилиб беринг, Ҳазрат! Олдиндан ташаккур. Аллоҳ рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тавба қилиш, надомат чекиш ва қайта қилмаслик.

Топ рейтинг www.uz Openstat