Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир дуо ҳақида

19:54 / 16.12.2018 | Мухаммад Мирзо | 940
Ассалому алайкум! Бир домла битта дуони айтдилар. У “Бисмиллаҳи аркика мин кули шайин йуъзика мин шарри кули нафсин ав ‘айни хасидин. Аллаҳу мифика бисмиллаҳи аркика” эди. Шу дуони ростанам одамни пешонасига қўлни қўйиб ўқиса бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ جِبْرِيلَ أَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: اشْتَكَيْتَ؟ فَقَالَ: نَعَمْ، قَالَ: بِاسْمِ اللهِ أَرْقِيكَ، مِنْ كُلِّ شَيْءٍ يُؤْذِيكَ، مِنْ شَرِّ كُلِّ نَفْسٍ أَوْ عَيْنِ حَاسِدٍ، اللهُ يَشْفِيكَ، بِاسْمِ اللهِ أَرْقِيكَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ  

Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Жаброил Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Бемор бўлдингми?», деди.
«Ҳа», дедилар у зот. Шунда у:
«Бисмиллаҳи арқийка, мин кулли шайъин юъзийка, мин шарри кулли нафсин ав айни ҳаасидин. Аллоҳу яшфийка, бисмиллаҳи арқийка», деди».
Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Дуонинг маъноси бундай: «Сенга озор берадиган ҳар бир нарсадан, ҳар бир нафс ёки кўзнинг ёмонлигидан Аллоҳнинг номи ила сенга дам солурман. Аллоҳ сенга шифо берсин. Аллоҳнинг номи ила сенга дам солурман».  ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat