Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мушукнинг зарари ҳақида

14:57 / 18.12.2018 | Bahrom | 3668
Ассалому алайкум Устозлар! Беминнат бераётган жавобларингиз учун Аллоҳ илмингизни бундан ҳам зиёда қилсин! Бизнинг уйда мушугимиз бор. Бир неча ой илгари кўп қаватли уйда яшаганлигимиз сабабли мушугимиз деярли эшикка ҳам чиқмасди, лекин ҳозирда ҳовлига кўчиб чиққанлигимиз сабабли қорни оч қолганда ва кечқурун совқотганида уйга киради, нон ва овқат берсак озгина еб яна чиқиб кетади. Эшикка чиқармасликнинг иложи йўқ. Баъзи пайтларда қўшнимиз "Мушугингиз менинг товуғимни еб қўйди, ўз кўзим билан кўрдим" деган гапларни айтади ва биз ҳам 1-2 марта кўчадан товуқ олиб келиб еяётганини кўрганмиз. Савол: 1. Ушбу еб қўйган товуғини пулини бериш керакми? 2. Ҳозирда ҳаво совуқ бўлганлиги сабабли овлоқроқ жойга олиб бориб ташлашга қўрқиб турибмиз, ўлдиришга қўлимиз бормайди. Совуқ бўлса ҳам овлоқроқ жойга олиб бориб ташласак гуноҳ бўлмайдими? Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Тўлашингиз шарт. Ўлдирманг, боқинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat