Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Марҳумнинг намоз ва рўза каффороти

21:15 / 20.12.2018 | Dilshod | 2563
Ассалому алайкум! http://savollar.islom.uz/s/9600 шу ликдаги савол жавобда "Ким узрсиз, ҳатто имо билан ўқишга қодир бўла туриб олти намоздан зиёдни қолдирган бўлса, каффорот беришни васият қилмоғи лозимдур. Рамазонда узрсиз рўза тутмаган одам ҳам шунга ўҳшашдир. Уларнинг фидяси ва каффороти қолдирган меросининг учдан биридан берилади." дейилган. Агар яқинимиз васият қилиш кераклигини билмай, васият қилмай ўлсаю 6000 доллар атрофи дасмоя пули қолган бўлса, лекин 10йилча намоз қазоси бўлса яқинлари каффоротини қай тартибда тўласалак мархум учун яхшироқ бўлади? Раҳмат сизларга!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Фидя ва каффоротнинг миқдори бир вақт намоз учун ярим соъ буғдой (1087,5 гр) ёки унинг қиймати. Бир кунлик рўза учун ҳам шунча бўлади. 6 вақтни 365га кўпайтириб, чиққан сонни ўн йилга кўпайтирасизлар. Кейин уни ярим соъ миқдорига кўпайтирасиз. Ярим соъни 300кун рўзага кўпайтирасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat