Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хомиладорликда момоларга ислик ош қилиш

21:10 / 20.12.2018 | Shohida | 925

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, келиним хомиладор, 3 ойлик, менга бувиларимиз хар тоқ ойларда яъни 3,5,7 ойда момога ислик ош, 9 ойликда эса чучвара бериш керак деб қўйишмаяпти. Бу бидъат амалга кириб қолмайдими? Ўзи хомиладорлик вақтида қандай дуолар ўкиш керак, эсон омонлик билан соғлом бола туғиш учун, агар саволим ноўрин бўлса олдиндан кечирим сурайман, жавобингизни кутаман, катта раҳмат


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Момоларга атаб нарса қилиш жоиз эмас. Одамлар ўзларича баъзилари ўзларидан “худоча” ясаб олишган, баъзилари эса кимларнидир “худоча” деб эътиқод қилишади. Хеч ким хеч кимни бахтини боғлай олмайди, Аллоҳ хоҳламаса бирор ишни хеч ким юриштиролмайди ҳам бахтини ҳам очолмайди. Кимдир “мен бахт йўлини очаман, ишларини юриштираман, бойлик бераман” деса ширк ишини қилган бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 

عَنْ وَرَّادٍ مَوْلَى الْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَتَبَ الْمُغِيرَةُ إِلَى مُعَاوِيَةَ إنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا فَرَغَ مِنَ صَلَاتِهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، اللَّهُمَّ لَا مَانِعَ لِمَا أَعْطَيْتَ، وَلَا مُعْطِيَ لِمَا مَنَعْتَ، وَلَا يَنْفَعُ ذَا الْجَدِّ مِنْكَ الْجَدُّ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ 

Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳунинг мавлолари Варрод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Муғийра Муовияга:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозларидан фориғ бўлиб, салом берсалар:
«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр. Аллоҳумма ла манеъа лима аътойта ва ла муътия лима манаъта ва ла янфаъу зал жадди минкал жадду», дер эканлар», деб хат ёзди».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
Дуонинг маъноси: «Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ. Унинг Ўзи ёлғиздир, шериги йўқдир. Мулк Уникидир. Ҳамд Уникидир. У ҳар бир нарсага қодирдир. Аллоҳим, Сен берган нарсани ман қилувчи йўқ. Сен ман қилган нарсани берувчи йўқ. Сендан бўлган иқобни қайтарувчи йўқ».
Кўпчилик кишилар ушбу набавий дуони ёдлаб олиб, ўқиб юрадилар. Билмаганлар уни ёдлаб олсалар, яхши бўлади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat