Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тахорат бузилиши

19:35 / 20.12.2018 | Юсуф | 1645
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Ичакларим касаллиги учун юзимга яралар тошади, агарда қўлим юзимга тегиб кетса шу захоти ёқ бир томчи қон ажралади. Кўп пайтларда шундай қилиб тахоратим бузуляпди деб қўрқяпман. Бир уламодан буни сўраган эдим менга қўрқма тахоратинг бузилмайди деди.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Қон чиқиб, ўша жойидан оқса таҳорат синади. Чунки Аллоҳ таоло оқувчи қонни Қуръони каримда нажосат деб баён қилган. Бу сизни имтиҳонингиз экан имтиҳондан чиройли ўтишни ҳаракатида бўлинг. Бундан оғир синовларга дучор бўлган инсонлар бор. Ўшалардан қилмаганига шукур қилаверинг. Қонни тўхтатиб таҳорат оласиз. Қон олишни касб қилганлар қонни тўхтатадиган нарсалар ишлатишади. Сиз ҳам ўшалардан фойдаланишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat