Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ масаласида

22:51 / 24.12.2018 | Odinahon | 767
Ассалому алайкум! Мен эрим билан турмуш қуришимдан аввал эрим аввалам бир аёлни никоҳига олган ва ҳозирда ҳам никоҳида эканини турмуш қургач эшитиб анча вақтгача муносабатимизда совуқлик бўлди. Сўнг ўзим талоқ беринг деб жуда кўп сўрадим, лекин бермийман деб туриб олди. Кўп нафсониятга тегадиган гапларни айтгандан сўнг яна талоқ беринг дедим, “олинг” деб жавоб қайтарди. Бу биргина "олинг" деган сўзи билан орага талоқ тушган бўладими? Жавоб учун олдиндан катта раҳмат.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! “Татархония” китобида “Эр хтинига олинг талоғингизни деса, хотин олдим демаса талоқ тушмайди” дейилган. “Кубро”да эса “Хотин олдим демаса ҳам тушади” дейилган. Саволда эса хотин “талоғимни беринг” деб талаб қилган, эр эса “олинг” деган. Бунда талоқ тушади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat