Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқда иккиланиб қолиш

09:24 / 26.12.2018 | Oybe | 983
Ассалому алайкум! Устозлар, талоқ деганимни тиниқ эслолмаябман, тилим билан айтдимми, ёки хаёлда айтдимми, шуни 3 ойдан бери ӯйлаб юрибман. Гохида ха айтган бӯлишим керак десам, гохида эса балким хаёлда айтгандурман деган фикрлар билан юрибман. Балки шайтон мени васвас килаётгандур деб ӯйлайман, айтингчи шайтон бировни оиласини бузишга харакат қиладими? Мени шу холатда хукмим қандай?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Талоқ қўйдиммии ёки қўймадимми деб шак қилса, талоқ тушмайди. (Ашбоҳ ванназоир китобидан). 

Талоқни тушди деб ҳукм қилишнинг шарти эр талоқ қўйган ёки қўймаганлигида шак қилмаслиги керак. Агар шакка тушса талоқ тушди деб ҳукм қилинмайди. (Бадоеъ уссаноеъ китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat