Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Учинчи ракатга туриб юборса

15:30 / 26.12.2018 | Azimjon | 1024
Ассалому алайкум! Устозлар, эрталаб бомдод намозини ўқиётганмда 2 ракат суннатни иккинчи ракатида ўтириб давом эттириш эсимдан чиқиб яна туриб Фотиха сурасини ўқиб бўлганимдан кейин эсимга тушиб қолди. Шу ҳолатда намозни қандай давом эттиришим керак бўлади? Раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Қайтиб ўтирасиз, саждаи саҳв қиласиз. "Кифоя" китобида қуйидагича келади.
Агар намозхон қаъдаи охирга ўтирмай туриб кетса, модомики, сажда қилмаган бўлса, қайтиб ўтиради ва саждаи саҳв қилади.
Чунки у фарз амал бўлган қаъдаи охирни кечга сурди.
Агар сажда қилган бўлса, фарзи нафлга айланади ва агар истаса, олтинчи ракъатни қўшади.
Бешинчи ракъатнинг саждасини қилиши билан фарз намози нафлга айланади. Беш ракъатли намоз бўлмагани учун олтинчи ракъатни ҳам ўқиб қўйса, олти ракъатли нафл ўқиган бўлади. Фарзни бошқатдан ўқийди.
Агар намозхон қаъдаи охирга ўтирганидан кейин унутиб туриб кетса, модомики, сажда қилмаган бўлса, қайтиб ўтириб, салом беради.
Чунки тик турган ҳолда салом бериб бўлмайди. Бунда саждаи саҳф қилмайди.
Агар сажда қилган бўлса, фарзи тамом бўлади ва олтинчи ракъатни қўшади ҳамда саждаи саҳв қилади.
Чунки унинг учун намозидан салом беришдан бошқа нарса қолмаган эди. Саждаи саҳвни қилиши нафлни одатдагидек бошламагани учун бўлади. Ўша ортиқча намоз унинг учун
Икки ракъат нафл бўлади. Улар пешиннинг суннати ўрнига ўтмайди.
Бамдоднинг суннати ҳам шу каби. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat