Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қон берилган товуқларни еиш ҳаромми ҳалолми?

00:00 / 04.05.2007 | eski savollar | 720
ассаламу алайкум ҳурматли Шайҳ ҳазратлари. саволим шуки. бир биродаримнинг товуқ фермаси рор. у ҳар куни твуқларига қон берар экан. қон ҳаром ку. ундай бо'лса туҳумини еса бо'ладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу саволга жавоб берилган. Савол беришдан олдин унинг жавоби бор ёки йўқлигини аниқлаб олинса, ўзингизнинг ҳам, бизнинг ҳам вақтимизни тежаган бўласиз.ҚОНДАН ҲАЙВОНЛАРГА ЕМ ҚИЛИШ2566. Ҳайъатга жаноб Солиҳдан қуйидаги савол тақдим этилди:Қондан ҳайвонларга ем тайёрласа бўладими?Фатво ҳайъатининг аъзоси доктор Ийсо Закий қуйидаги ифодани берди: Қонни қайнатилганидан кейин протиндан бошқа барча моддалар буғланиб кетади. Сўнгра ажралиб қолган протин моддаси ҳайвонлар учун тайёрланаётган емга қўшилади. Шу билан емдаги протин 90% га етади. Агар турли ичак ва суякларни қўшилса протин 40% га кўпаяди.Шунингдек, у қайнатилгандан кейин қон тамоман бошқа нарсага айланишини таъкидлади ва ҳаъйатга қайта ишланган қондан намуна кўрсатди.Ҳайъат қуйидаги жавобни берди:Ҳайъат нажосат нарсаларнинг ўз табиатидан чиқиши ва асосий хусусиятларини йўқотиши ила нажосат ҳукмидан чиқади деган уламоалрнинг гапини олишни лозим топди. Шунга биноан, қачонки қон қайта ишланиш оқибатида қондан ғизо моддасига (протинга) айланар экан ва қонлик табиати ва хусусиятини йўқотар экан, бу билан у ўзининг асл ҳукми - нажасликдан чиқади. Шунга биноан ундан ҳайвонларга ем сифатида фойдаланса бўлади.Мажмуъатул фатавои шаръийя. 9-жуз. 51-бет.

Топ рейтинг www.uz Openstat