Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон тиловатини бағишлаш хакида

20:51 / 31.12.2018 | Фатима | 593
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир биродарим менга ўтганлар рухига Қуръон ўқиб савобини бахшида қилиб бўлмайди деди. Қуръонни Аллоҳ фақат тириклар ўқиб амал қилишлари учун туширган дейди. Шу гап тўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 

عَنْ مَعْقِلِ بْنِ يَسَارٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ   قَالَ: اقْرَأُوا ﭬ  عَلَى مَوْتَاكُمْ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ وَأَحْمَدُ وَابْنُ حِبَّانَ وَصَحَّحَهُ 

Маъқил ибн Ясар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўликларингизга «Ясин»ни қироат қилинг», дедилар».
Абу Довуд, Насаий, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривоят қилганлар. Ибн Ҳиббон саҳиҳ, деган.
Шарҳ: Уламоларимиз ушбу ҳадиси шарифни тушунишда уч хил ижтиҳод қилганлар.
Уларнинг баъзилари «Ҳадисдаги «ўликларингизга» деган сўздан мурод «ўлим тўшагида ётганларингизга» деганидир. Шунинг учун муҳтазар кишига Ясин сурасини ўқиш керак. Бу сурада қайта тирилиш, қиёмат, жаннат ва дўзах, шайтоннинг фитнасидан эҳтиёт бўлиш каби масалалар зикр қилинганлиги учун айнан шу сурани ўқишга амр қилинган», дейдилар. Бу ижтиҳодни қилган гуруҳдаги уламоларнинг машҳурлари Имом Молик ва Имом Шофеъийдирлар.
Иккинчи тоифа уламолар Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, Ҳанафийлар (баъзи Моликий ва Шофеъийлар ҳам) бўлиб, улар «Қироат ўликлар учунгина қилинади», деганлар ва ўз гапларига ушбу ҳадисни ва Ислом умматининг амалини ҳужжат қилиб келтирганлар. Шу билан бирга, ўз нуқтаи назарларини қуйидагича шарҳлаганлар:
1. Ҳадисда «ўликларингизга» дейилган, «ўлим тўшагида ётганларингизга», дейилган эмас. «Ўлик» сўзи ҳақиқатда ўлиб бўлган шахсга нисбатан ишлатиладиган лафздир. Бу сўзни ўлим тўшагида ётган кишига нисбатан ишлатиш учун қўшимча далил ёки ишора керак. Бу ерда у нарса йўқ.
Имом Шавконий:
«Ал-Муҳиб ат-Табарий: «Мазкур ҳадисга умумий жиҳатдан амал қилиш ҳақдир. Буни Дора Қутний келтирган қуйидаги ҳадис ҳам қўллайди: «Ким қабристонга кириб, «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўн бир марта ўқиб, савобини ўликларга бағишласа, унга ўликлар ададича ажр берилади», дейди», деган».
2. Қироатнинг ҳикматларидан бири енгиллик келтиришдир. Бу нарса муҳтазарга матлуб бўлганидек, маййитга ҳам матлубдир.
«Муснадул Фирдавс»да: «Қайси бир ўлик ўлганидан кейин унинг олдида «Ясин» қироат қилинса, албатта, Аллоҳ унга енгиллик беради», дейилган.
Имом Аҳмад: «Машойихлар: «Маййит учун «Ясин» қироат қилинса, унга енгиллик берилади», дер эканлар», деган.
3. Жаноза намозида Фотиҳа сураси ўқилишига қиёс қилинади.
4. Ҳадисларда қабрларни зиёрат қилишда ўликларга салом бериш талаб қилинган. Агар маййит башарнинг каломи бўлмиш саломдан баҳра олар экан, нима учун Аллоҳнинг каломидан баҳра олмаслиги керак?!
5. Қуръон қироат қилинган жойда сакийна ва раҳмат нозил бўлиши маълум ва машҳур. Нима учун маййит бор жойга сакийна ва раҳмат нозил бўлмас экан?!
6. Ҳадиси шарифда ривоят қилинганки, сафарга чиққан бир одам билмасдан қабр устига капа тикиб олади. Кейин қабр ичидаги инсон Таборак сурасини охиригача қироат қилганини эшитади ва бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилинганида у зот:
«У («Мулк» сураси) ман қилувчидир. У нажот берувчидир. Унга қабр азобидан нажот беради», деганлар.
Ўликнинг қабр ичида туриб, Қуръон қироат қилгани собит бўлганидан кейин тириклар қабр устида туриб, қироат қилишларини нима учун ман қилиш керак?!
Маълумки, шариат бўйича бирор ишни қилишга ҳам, қилмасликка ҳам далил-ҳужжат бўлиши керак. Ўликка қироат қилишни ман қиладиган ҳеч қандай далил йўқ.
Ушбу тоифа уламолар «Бу гаплар Қуръон қироат қилиб, савобини бағишламаганда айтиладиган гаплардир. Агар савоби бағишланадиган бўлса, бу гапларга ҳам ўрин қолмайди, чунки бунда дуо маъносига айланади. Маййит дуодан манфаат олишини эса ҳеч ким инкор қила олмайди», дейдилар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat