Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саволлардаги савол

11:15 / 01 январь | Imomali | 644
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, саволим ножўя бўса аввало узр сўрайман. Шариатимизда ҳар қанадай маълумотни манбасини суриштириб кейин ишониш керак деган гап бор. Телеграмдаги ботларнинг бирида сизлар томонингиздан берилган бир жавобга кўзим тушди унга кўра махрсиз ҳам никоҳ бўлади дейилган. Аммо Шайх ҳазратларининг "Бахтиёр оила" китобларида маҳрсиз никоҳ йўқ деб ёзилганди. Агар нотўғри тушинган бўлсам узр.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳазратимиз ўзларининг "Кифоя" номли китобларида никоҳнинг боғланиш шартлари ва рукнлари деб қуйидагиларни айтганлар. Уларнинг ичида “Маҳр шарт” деган жойи йўқ. 

Никоҳ тугуни ийжоб ва қабул ила боғланади. Уларнинг лафзи «Завважту» – «Ўзимни сенга никоҳладим» ва «Тазавважту» – «Никоҳландим» каби ўтган замон феъли ёки «Заввижнии» – «Мени никоҳла», деганда «Никоҳладим», дейиш каби буйруқ ва ўтган замон феъли ила ифода этилади. Икки тараф бунинг маъносини билмасалар ҳам, барибир. (Форс тилидаги) «дол»дан кейин мимсиз «дод» ва «Фазируфт» ва «Фазируфти» (яъни топширди, қабул қилди), дейиш билан никоҳ боғланади. Бу «Сотдим» – «Олдим» каби.  Гувоҳлар олдида «Биз эр-хотинмиз», дейишлари билан нокоҳ боғланмайди. Никоҳ ақди никоҳ, уйланиш ва бир нарсани ўша вақтнинг ўзида мулк қилиб беришни англатиш учун ишлатиладиган лафзлар ила тўғри бўлади. Икковлари бир-бирининг лафзини эшитмоқлари ва икки мукаллаф мусулмон ҳур эркак ёки бир ҳур эркак ва икки ҳур аёл ҳозир бўлиб, биргаликда иккисининг лафзларини эшитмоқлари шартдир.
Никоҳ икки фосиқнинг ҳузурида ҳам тўғри бўлади. Лекин уларнинг гувоҳлиги асари даъво пайтида ўтмайди. Никоҳ икки тарафнинг икки ўғли ёки бир тарафнинг икки ўғли ҳузурида тўғри бўлади. Уларнинг гувоҳлиги ўзининг яқини фойдасига қабул қилинмайди. Никоҳ икки зиммийнинг гувоҳлигида тўғри бўлади ва уларнинг гувоҳлиги мусулмоннинг зиддига ўтмайди. Агар вакил қилувчининг ўзи ҳозир бўлса, вакил гувоҳ бўла олади. Шунингдек, балоғатга етган, бошқа одам унга валий қилинган қиз ҳозир бўлса, унинг валийси гувоҳ бўла олади.
Қуйидагилар ҳаром бўлади: асли, фаръи, яқин аслининг фаръи, узоқ аслининг сулбидан бўлган қизи, хотинининг онаси ва жинсий яқинлик қилган хотинининг қизи, аслининг ва фаръининг хотини. Шуларнинг ҳаммаси эмикдошлик орқали бўлганда ҳам.
Шунингдек, ўзи билан зино қилган, ўзи ушлаган ёки уни ушлаган ва ички фаржига шаҳват билан назар солинган аёлнинг фаръи ҳам, асли ҳам ҳаром бўлади. Тўққиз ёшдан кичик қизлар иштаҳа тортадиган эмас.
Икки аёлдан бирини эркак деб фараз қилинганда унга иккинчиси ҳалол бўлмайдиган аёллардан бирининг никоҳи ва иддаси иккинчисининг никоҳини ва мулк юзасидан яқинлик қилишни ҳаром қилади. Шунингдек, улардан бирига мулк юзасидан жинсий яқинлик қилиш иккинчисига ҳам мулк юзасидан, ҳам никоҳ орқали жинсий яқинлик қилишни ҳаром қилади. Никоҳини эмас. Агар бирига ақди никоҳ қилган бўлса, то бошқасини ҳаром қилмагунча унга яқинлик қилмай туради. 
("Кифоя" китобидан).

Сиз айтган "Бахтиёр оила" китобидаги “Набий алайҳиссалом бирор никоҳни маҳрсиз қўймаганлари собитдир. Мусулмонларнинг барчаси никоҳ маҳрсиз бўлмаслигига ижмоъ қилганлар” деганнинг маъноси ҳар бир боғланган никоҳда белгилашса ўша белгиланган, агар белгилашмаса ўз-ўзидан маҳр вожиб бўлади деганидир. Битта китоб эмас кўпроқ китоб ўқисангиз шундай саволларга ўзингиз жавоб топасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat